1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мажмуа қурилиши ишлари қизғин давом этмоқда...

16:01 / 16.11.2018 2608 pdf Ўқиш режими + -

Яқинлашиб келаётган қиш ҳаммани шошилтириб қўяётгани ҳеч кимга сир эмас. Айниқса бир-икки кун давомида ҳароратнинг кескин пасайиши кўпчилигимизни ўйлантириб қўйди. Аммо Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ номлари учун барпо этилаётган мажмуа фаолияти ҳақида кўп ҳам хавотирланишга ўрин йўқ. Чунки мажмуада қурилиш ишларин олиб бораётган ишчилар бир лаҳза ҳам тиними билмасдан ўз ишларини давом эттирмоқдалар. Бугун ушбу масжидда қурилиш ишлари юқори суръатларда давом этмоқда. Пойтахтимизнинг Чилонзор туманида барпо этилаётган умумий майдони 21180,0 м2. бўлган мажмуа лойиҳага кўра, масжид ҳудуди намозхона, аёллар намозхонаси, таҳорат хоналари, минора, 3 та кириш пештоқи, “Сўгалли Ота” мақбараси, анжуманлар саройи, ташқи ва ички фавворалар, масжид саҳни, автоуловлар учун тўхташ жойларидан иборат.

Ўтган ҳафта ҳам мажмуа таркибидаги биноларнинг бирига битта гумбаз қўйилган эди, ҳаво совуқ бўлишига қарамай, ушбу ҳафтада мажмуа таркибидаги масжидга кириш жойида муҳташам пештоқ қуриб битказилди. Ички ва ташқи пештоқ устига ҳам каттагина гумбаз ўрнатилди, шунингдек, мажмуани безиб турадиган иккита миноранинг асосий қисмлари қад кўтарди. Мажмуа саҳнида эса кичик йўлаклар учун дастлабки бетон ётқизиш ишлари ҳам охирлаб қолди.

Шунингдек, Президентимиз ушбу ҳудудга музей бунёд этиш ва у ерда Шайх ҳазратларининг умр йўлига оид қимматли маълумотлар, уларнинг илмий меросини жамлаш лозимлигини таъкидлаб ўтган эди.

Ҳудудда ўзгача чирой бахш этувчи Анжуманлар саройи, лойиҳага кўра 200 ўринга мўлжалланган бўлиб, умумий майдони 591,4 м2 ташкил этади.

Муҳатарам юртдошлар! Масжид қурилиши жараёни билан давомли тарзда фотолавҳаларда таништириб борамиз.


islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Юртимизнинг барча ҳудудларидаги каби бугун Тошкент вилоятида ҳам .Энг маърифатли имом, кўриктанловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.Танлов, анъанага кўра, Қуръони давоми...

2940 16:28 / 29.10.2018
Muallim Media ndash илмиймаърифий маркази Muslimaat.uz сайти билан ҳамкорликда муҳтарама муслималар учун ҳанафий мазҳабига кўра намоз ўқишни ўргатувчи видеоқўлланма давоми...

2315 11:00 / 31.07.2021
Бугун, 12 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллигиrdquo эсдалик давоми...

642 09:19 / 13.11.2025
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ қаламларига мансуб асарлар муқаддас динимизнинг ўрганишда, ўзлигимизни англашда энг муҳим дарсликлар вазифасини давоми...

5480 19:10 / 24.12.2018