1445 йил 27 шаввол | 2024 йил 06 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Талаб қилувчи ҳам, талаб қилинган ҳам заиф бўлди

07:04 / 14.11.2018 1943 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Ҳаж сурасида шундай марҳамат қилади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ

“Эй одамлар! Бир масал айтилмиш, бас, унга қулоқ солинг! Албатта, Аллоҳни қўйиб, топинаётган нарсаларингиз, агар барчалари бирлашсалар ҳам, битта пашша ярата олмаслар. Ва агар пашша улардан бирон нарсани тортиб олса, ундан ўшани қутқариб ололмаслар. Талаб қилувчи ҳам, талаб қилинган ҳам заиф бўлди” (73-оят).

Эй одамлар, ичингизда баъзилар Аллоҳни қўйиб, турли-туман нарсаларга топиниб, уларни рози қилиш учун ҳаракат қилиб юрибдилар. Ўшаларга эътиқод қилиб, улардан бирор нарса кутиб юрибдилар. Аммо билиб қўйсинларки, Аллоҳдан бошқа ҳамма нарса жуда ҳам заифдир, қўлидан ҳеч нарса келмайди. Буни тушунишингиз қийин бўлса,

«Эй одамлар! Бир масал айтилмиш, бас, унга қулоқ солинг!»

Бу умумий масалдир. Ҳамма учун баробардир.

«Албатта, Аллоҳни қўйиб, топинаётган нарсаларингиз, агар барчалари бирлашсалар ҳам, битта пашша ярата олмаслар».

Бошқа катта жонзотларни қўйсинлар-у, энг кичик, энг ҳақир, энг аҳамиятсиз кўринган пашшани яратишга уриниб кўрсинлар. Ақалли, битта пашша яратиб берсинлар. Ярата олмаслар. Хўш, энди бир дона пашшани ярата олмаган бутга қандай қилиб топиниш, сиғиниш, айтганини (агар айтолса,) қилиш мумкин? Асло мумкин эмас. Умуман, ақлга, мантиққа тўғри келмайди. Қанчадан-қанча уринишларга қарамасдан, бу ишга ҳеч ким муяссар бўлгани йўқ, бўлмайди ҳам.

Бир дона пашша яратиш-ку, қийин экан, унда осонроғини қилиб кўрсин.

«…агар пашша улардан бирон нарсани тортиб олса, ундан ўшани қутқариб ололмаслар».

Пашша жуда заиф, жуда ҳақир жон. Аммо у сабаб бўлиб, баъзи бир касалликларни ташиб келтирса, мушриклар ва уларнинг санамлари ҳаммаси тўпланиб, ҳаракат қилса ҳам, ўша касалликдан зарар кўраётганни ёки ўлаётганни қутқариб қололмайдилар. Буни ҳамма ҳаётда кўрган.

«Талаб қилувчи ҳам, талаб қилинган ҳам заиф бўлди».

Яъни Аллоҳдан ўзганинг ибодатини талаб қилувчи ҳам, ибодати талаб қилинган нарсалар ҳам ожиздирлар. Бирон нарса қўлларидан келмас.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Жин сурасида шундай марҳамат қилади .Фақат Аллоҳдан Унинг рисолатларини етказиш, холос. Кимки Аллоҳга ва Унинг Расулига осий бўлса, унга давоми...

2967 14:04 / 24.11.2018
Аллоҳ таоло Бақара сурасида шундай марҳамат қилади . Ажаб эмаски, ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса. Ва ажаб эмаски, ёқтирган нарсангиз сиз учун давоми...

4444 11:22 / 11.12.2018
Аллоҳ таоло Тавба сурасида шундай марҳамат қилади Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис давоми...

2230 14:04 / 20.11.2018
Аллоҳ таоло Мулк сурасида марҳамат қилади .У ўлим ва ҳаётни сизларнинг қайсиларингиз амалда яхшироқ эканингизни синаш учун яратди. У ўта иззатлидир, ўта давоми...

3311 15:09 / 05.11.2018