1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тасаввуф ва нақшбандийлик: тасаввуф ҳақида мулоҳазалар

08:35 / 13.11.2018 2930 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(учинчи мақола)

Тасаввуфни шариатдан ажратиш, инсон терисини баданидан шилиб олишга ўхшаган нарсадир. Чунки шариатсиз тасаввуф ғояларига эришиш мумкин эмасдир. Коинотнинг эгаси бор ва ҳар нарса Ундан келади. Коинот эга-сининг розилиги бўлмас экан, бирор нарсани бажариш мумкин эмас. Шунинг учун шариат ҳукмлардир, "қол"дир; тариқатни эса "ҳол" деб атайдилар. Зеро, ҳукм бўлмаса "ҳол"и ҳам бўлмайди: сув билан стаканни қандай тушуниш лозим бўлса, шариат билан тариқатни ҳам шундай тушуниш керак. Шариат билан тариқат ораларидаги муносабат-алоқани бир бутун ҳолда шундай англаш лозим.

Ҳақиқий мутасаввиф ҳақиқий мусулмон улароқ, Аллоҳнинг тажаллийсига мазҳардир. Улар ўша завқни тотган кишилардир. Шунинг учун ҳам бу кишиларни бир кулфат қилиб қабул этишлари, шариат аҳкомларини тор қолип шаклида кўришлари мумкин эмас ва тасаввур қилиб ҳам бўлмайди. Аксинча, тасаввуф завқидан бебаҳра кишиларнинг шариат моҳиятини тушуниб етмаслиги уларнинг жаҳолатидан бошқа нарса эмас...

Бугун ичда ва ташқарида кўп тасаввуф муҳиб (севувчи)ларини, дарвеш ва суфийларни, ҳар хил тариқат ва йўлларни кўряпмиз. Европа ва Америкада тасаввуфга қизиқиш кучайган. Мусулмон бўлган баъзи ғарбликларнинг бирон тариқатга мустаҳкам боғлангани ҳолда уни тарк этмаганлигини, ҳатто исмига "сўфи" лақабини қўшиб, бу билан фахрланганликларини эшитиб турамиз.

Шу билан бирга, шариат ва тариқат ҳамда уларнинг муносабати уламолар ўртасида кўп мунозара ва баҳсларга сабаб бўлган. Бир тараф уламолар бидъатлардан сақлаш мақсадида фақат шариат талабларини ёқлаганлари ҳолда тариқат ва тасаввуфга нисбатан бирқадар ишончсизлик билдирадилар. Ҳатто Имом Ғаззолийнинг "Иҳёи улумиддин" рисоласини зарарли ҳисоблаб, топилган жойида ёқиб юборишга фатво берган муфтийлар ҳам чиққандир. Шу кунимизда ҳатто "валлоҳи Исломда тариқат, тасаввуф йўқ", – деб курсиларидан жар солаётган воизларни ҳам эшитмоқдамиз.

Фақат шуни эътиборга олиш лозимки, тариқат ва тасаввуф бир турдаги нарсалар эмас. "Тариқат аҳлиман" деб айтган баъзи жоҳилларнинг куфрга кетган ҳоллари, мункир ҳолатлари, ҳар вақт ҳар ерда кўриниб келмоқда.

Тасаввуфнинг хиллари турличадир. Кимдир тасаввуфни ёки тариқатни танқид этаётган бўлса, у айнан нимани назарда тутаётганини аниқлаб олиш лозим. "Сен қайси бирини назарда тутаяпсан? Нимага душмансан, нимага дўст?" деб тушунчалар устида бир фикрга келишимиз зарур. Ва шундан кейингина "ҳақлисан ё ҳақсизсан", деб айта олиш мумкин. Балки биз ҳам айнан шу нарсани кўзда тутаётгандирмиз: уларнинг норозилигига сабаб бўлган жиҳатларни биз янада кўпроқ танқид қилиб, тузатишга ҳаракат қилишимиз керакдир? Биз ҳеч қачон шариат талаблари ташқарисида, Қуръони карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларига қарши бирон муносабатни, ҳатто кичик бир имо-ишорани маъқуллаш ниятимиз йўқ.

Имом Ғаззолий, Хожи Байрам Вали, Оқшамсиддин, Кумушхонали Аҳмад Зиёвиддин, Мавлоно Жалолиддин Румий ва шу каби олимлар айтадики, шариатимизда маҳорат пайдо қилганидан сўнг кишининг юксаладиган чўққиси, охирги нуқтаси Ислом тасаввуфи бўлмокда.

Шу ўринда тасаввуфга берилган машҳур бир тавсифни келтириб ўтмоқчиман: Молик ибн Анас розияллоҳу анҳу айтадилар:

“Кимки тасаввуфсиз тафаққуҳ қилган (яъни, тасаввуфга боғланиб ични тарбия қилмасдан, тақво ва ихлосни, ирфонни қўлга киритмасдан фақиҳлик қилган, динда аҳком чиқарган, илмни ҳазм этмаган) киши фақиҳлик қилсаю сўфий бўлмаса, батаҳқиқ фосиқ бўлибди. Кимки сўфий бўлсаю, фақиҳ бўлмаса батаҳқиқ зиндиқ бўлибди. Яъни диний ишларни, Қуръонни, ҳадиси шарифни, фиқҳни ўрганмасдан, аҳкоми шариатдан воқиф бўлмай туриб тасаввуфга шунғиган, маънавий ҳаётнинг нозик жойларидан дам урган киши жоҳил бўлади. Кимки, тасаввуф ва тафаққуҳни бирлаштирган (яъни, ҳам зоҳиран, ҳам ботинан етилган, етук ва юксак, ориф ва комил инсон) бўлса муҳаққиқ бўлади, ҳақиқатга эришади..

Тасаввуф соҳасининг машҳур ва маъруф сиймоларидан бўлган Абул Қосим Иброҳим Насрободий (Х асрда яшаб ўтган) шуларни айтади:

Тасаввуфнинг асли:

Қуръони карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларига қаттиқ боғланиш;

Нафсоний орзуларни ва бидъатларни тарк этиш;

Мурид ва мураббий бўлган шайхларга ҳурмат ва эътиборли бўлиш;

Халқнинг жоҳиллигини маъзур кўриб, қусурларига қарамаслик (хатоларини кечирмоқ, уларга ачиниб, шафқатли муомалада бўлиш);

Дўст ва биродарлар билан манзур кун ўтказиш, ҳолат тақозосига кўра одоб даражасида, фидокорлик билан, сабр билан дўстона муносабатда бўлиш);

Дўстларнинг хизматида бўлиш (уларга ҳар хусусда ёрдам бериш);

Боодоб, хуш ахлоқ бўлишга ҳаракат қилиш (хулқини тузатиш, ёмонликларини ташлаш, яхшиликларини амалда тадбиқ этиш);

Тариқатнинг кунлик авродини мунтазам олиб бориш (вирд, зикр ва тасбеҳларни канда этмаслик, танбаллик қилмаслик);

Рухсатлар билан амал қилишни, диний аҳкомларни ўз таъбири ва таъвиллари билан асл йўлидан чиқаришни тарк этиш.

Чунки диндаги рухсатлар заиф мусулмонлар учун кўрсатилган қулайлик ва енгилликлардир. Олиймақом дарвешлар учун бунга ўхшаш қулайликларга майл қилишлик ярашмайди: диннинг аҳкомини, сабр ва таваккулни ўз ўрнида келтириш, ҳикматли ва ғайратли кишиларнинг ишлари бўлиши керак.

Тарихий, диний ва ақлий далил ҳамда ҳужжатлардан биламизки, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ Таолонинг охирги пайғамбаридир. Унинг ҳар сўзи ва иши, энг нозик тафсилотлар ва энг талабчан илмий усуллар билан кўрсатиб берилган ҳамда ўз замонасидан буён қаттиқ эътибор ва диққат билан сақланган.

Шу туфайли унинг ижтимоий ва хусусий ҳаётини, теварак-атрофини ҳеч бир башарга насиб этмаган нозик жиҳатлари билан биламиз. Соч-соқолининг толалари, хирқаи шарифлари бир қанча масжидларда сақланмокда. Қабри шарифлари, кўзимиз устидадир, ҳадислари беҳисоб коллекция (мажмуа) ҳолида тўпланиб, ўқилмоқда ва амалга татбиқ этилмоқда. Энг муҳими, у кишига ваҳий қилинган илоҳий китоб – Қуръони каримнинг бирор ҳарфи ўзгармасдан, камчиликсиз ҳолатда ўша заҳотиёқ жорий қилинган, ҳар тарафга ёйилган, хабардор бўлган ҳар кишининг қўлига етказиб берилган. Бу мисли йўқ нарсани бутун инсоният диққат-эътиборга олиш вақти келди.

Чунки унинг моҳияти, ўзи, мақсади, таъсири, фойдалилиги, натижаси яхшилаб ўрганилса, ҳаётнинг ҳар жабҳаси дардига малҳам бўлади ва чоралари топилишига васила бўлади.

Аммо Ислом олами бўлак-бўлакдир. Араблар парча-парчадир. Турклар парча-парчадир, халқлар парча-парчадир, партия-партия, бўлим-бўлим, гуруҳ-гуруҳ, рақиб-рақибдир. Сабаби эса жоҳиллик, тақвосизлик, дунёпарастлик, манфаатпа-растлик, тентаклик, нафсоният, шайтониятдир. Буларнинг ягона давоси тасаввуф тарбиясидир, маърифатуллоҳ таълимидир.

Моддий ва маънавий ўзлигимизни йўқотмасдан, насибалари-мизни оёқ ости қилмасдан, юртимиз бойликларини-иқтисодий ва маданий бойликларимизни талатмасдан, ҳуррият ва истиқлолимизни қўлдан чиқармасдан, ватанни бўлиб ташламасдан, ҳар хил борлиғимизни янада келиштириб кенгайтириб, юксалтиришга ҳаракат қилишимиз лозим. Энг диққатли, ҳушёр, уйғоқ, фидойи, энг билимли, фаол, энг содиқ, вафодор, ватанпарвар, хуллас, чинакам дарвеш бўлишимиз керак. Бир томондан жуда ҳам дуруст идеалист, хассос қалб соҳиби бошқа тарафдан эса фавқулодда ўткир ақл эгаси ва прагматик бўлишимизга тўғри келади.

Тасаввуфсиз Исломий юксалиш бўлмайди. Тасаввуфсиз инсон инсони комил бўла олмайди. Комил бўлмаган инсондан комил иш чиқмайди, доимо ноқис иш чиқади. Бу хулоса ҳаёт тажрибалари асосида исботланган. Ноқис ва жоҳил мусулмонлар жамиятимизга зарар келтиришини марҳум олим Мавдудий ҳам куюниб ёзган эди.

Шариат, тариқат, маънавият ва тасаввуфнинг энг юксак мақоми инсон қалбига Аллоҳ севгисини, Расулуллоҳ севгисини ўрнатишдир. Инсон шу ғояга эришдими, Аллоҳнинг валиси бўлади. Ҳадисда таъкидланганидек, улуғ ва қудратли Аллоҳ унинг кўрадиган кўзи бўладики, кўринмайдиган нарсаларни кўради. Эшитадиган қулоғи бўладики, эшитилмайдиган нарсаларни эшитади. Унга яна бир қатор фазилатлар эҳсон этади, хуллас, у бандасини яхши кўриб қолади...

(тамом)

Шайх Маҳмуд Асъад Жўшон,

Таржимон Сайфиддин Сайфуллоҳ

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шундай деган .Қуръонни кўтарган одамлар ухлаганда кечаси бедорлик билан, одамлар оғзи очиқ юрганда кундузи рўзадорлик билан, давоми...

3078 13:54 / 02.05.2020
Ҳикоя қиладиларки Бир одам чўлда кезиб юраркан, бир бадбашарани кўради ва ундан .Сен кимсан, ndash деб сўрайди. Бадбашара .Мен сенинг ёмон амалларингман, ndash дейди. У давоми...

3267 14:22 / 27.10.2018
Имом Заҳабий ва бошқа уламолар кибрнинг гуноҳи кабира эканини таъкидлаганлар.Аллоҳ таоло Бақара сурасида шундай марҳамат қилади .Эсла, фаришталарга давоми...

2598 20:00 / 12.03.2022
Тасаввуф масалаларининг аксарияти баҳсли бўлса ҳам, уларнинг баъзиларида тортишув ҳаддан ташқари кўп ва ихтилофлидир. Ана шулардан бири шайх ҳақидаги давоми...

4891 21:00 / 01.03.2019
Аудиолар

118738 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40700 14:35 / 11.08.2021