1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Нима уни Аллоҳдан тўсиб, алдаб қўйди?

20:02 / 12.11.2018 3557 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хаворижлардан бири Ҳасан Басрийнинг мажлисига келар, ёмон гаплар ёки қилиқлар билан беодоблик қилиб, мажлис аҳлига озор етказарди. Одамлар Ҳасан Басрийга: “Эй Абу Саъид, мана бу одамни амирга айтмайсанми, бизни безовта қилмайдиган қилиб қўярди”, дейишди. Ҳасан Басрий уларга жавоб бермай, сукут сақлашни афзал кўрди. Бир куни ҳалиги хавориж яна Ҳасан Басрийнинг мажлисига келиб, ҳар доимгидек беодоблик қила бошлади. Шунда Ҳасан Басрий: “Аллоҳим, унинг бизларга қилган озорини Ўзинг кўриб турибсан. Ўзинг хоҳлаганингдек, унга кифоя қил!” деб дуоибад қилди.

Бу воқеани ривоят қилган одам айтади: “Ҳасан Басрий шундай деб дуо қилиши билан ҳалиги хавориж турган жойида ерга йиқилди. Уни кўтариб уйига олиб боришганда, жони чиқиб бўлган экан. Ҳасан Басрий ҳар гал ўша одамни эсласа, йиғлар ва “Нима уни Аллоҳдан тўсиб, алдаб қўйди?” дер эди.


“Солиҳлар гулшани” китобидан 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир мажлисда юз марта .Роббиғфирлий ва туб ъалаййа иннака анта давоми...

4157 11:00 / 17.03.2020
Руҳий тарбия илмининг барча машойихлари ҳалол ва ҳаром масаласига ниҳоятда катта аҳамият беришган. Улар бу масалани атрофлича муҳокама қилишган ва ҳар бир давоми...

2490 12:30 / 25.07.2019
Аллоҳнинг исмлари бизга У Зотнинг сифатларини ўргатади. Мисол учун Аллоҳ ndash Раҳмон ndash кофиру, мўминга меҳрибон, неъмат берувчидир. Ҳакам ndash ҳукм қилувчи, Раззоқ давоми...

4997 12:30 / 10.02.2019
Қози Шурайҳ айтадилар .Менга битта мусибат етса, Аллоҳ азза ва жаллага тўрт маротаба ҳамд айтаманБиринчиси ndash бундан ҳам каттароқ мусибат етмагани учун ҳамд давоми...

4548 08:30 / 22.01.2019