1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Мени ота-онам яратдими?

12:07 / 08.11.2018 3836 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Баъзилар: “Мени Худо эмас, ота-онам яратди”, – дейди.

Жавоб: 

1. Агар ота-оналар фарзанд яратишга қодир бўлганларида эди, дунёда хунук, ногирон ва ёмон одам бўлмасди. Барча инсонлар чиройли ва нуқсонсиз туғиларди. Ота-она ўз фарзандининг соғлом туғилишини қанчалик хоҳламасин, унинг қўлидан ҳеч нарса келмайди.

2. Ота-она фарзанд пайдо бўлишида бир сабаб, холос. Улар фақат жинсий алоқа қилиш билан икки сув (эркак ва аёл тухум ҳужайрасининг) бирлашишига сабаб бўлишади. Бундан кейин юз берадиган жараёнлардан уларнинг хабари ҳам йўқ. У ҳужайра катталашиб, бўлинади, кўпайиб боради. Гўшт парчасига айланади. Вақт ўтиши билан унинг аъзолари шаклланиб, инсон суратига киради. Охирида унга тириклик манбаи бўлган руҳ жойлаштирилади. Бу ишларнинг қайси бири ота-онанинг қўлидан келади?

3. Бу дунё имтиҳон дунёси бўлгани учун Аллоҳ таоло ўзини сабаблар билан яширди. Инсон сабаблар билан алданиб қолмаслиги керак. Шу сабаблар ортида уларни бошқариб турган бир қудрат ва илм соҳибини топа олиши керак.


“Соғлом эътиқод – мўминга нажот” китобидан

Муаллиф
Одилхон қори Юнусхон ҳожи ўғли
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳнинг гўзал исмлари. АлБориъЙўқдан пайдо қилувчи, вужудга келтирувчи. Бориънинг вужудга келтиришида тафовут йўқдир. АлБориъ исми Қуръони каримда икки ўринда давоми...

13701 08:24 / 20.04.2017
Асмоул ҳусна ndash гўзал исмлар тўғрисидаги оят ва ҳадислар мусулмонларнинг катта эҳтимомларига сазовор бўлган. Уларнинг ичидан биринчилардан бўлиб Аллоҳ давоми...

5778 07:00 / 22.03.2021
Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир. Нурининг мисоли худди бир токча, унинг ичида чироқ бор, чироқ эса шиша ичида, шиша эса гўё дурдан бўлган бир юлдуз бўлиб, шарқий давоми...

6158 10:46 / 23.10.2017
islom.uz middot 009 Имом Абу Мансур алМотуридий Имом Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд алМотуридий Самарқандда туғилиб, ўсиб, таълим олиб, ижод қилиб, шу давоми...

5460 15:01 / 14.09.2020