1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қабрдан келган нидо

08:06 / 07.11.2018 6644 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу замонида тақводор, намозини доимо масжидда жамоат билан ўқийдиган бир йигит бор эди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу уни ниҳоятда яхши кўрар эдилар.

Йигитнинг жуда қариб қолган отаси бор эди. Йигит ҳар куни хуфтон намозидан сўнг отасини зиёрат қилгани келарди.

Йўл бўйидаги уйлардан бирида яшовчи аёл бу йигитга ошиқ бўлиб қолди. Аёл ҳар кун йигитнинг йўлини пойлаб, уни ўзига оғдиришга ҳаракат қиларди. Ниҳоят, бир сафар йигит ўзини бошқара олмай аёлнинг ортидан эргашди. Бироқ остонадан кирар экан, Аллоҳни эсга олиб, ҳушёр тортди ва: “Тақво қилгувчи зотларни қачон шайтон томонидан бирор васваса ушласа, (Аллоҳни) эслайдилар, бас, (тўғри йўлни) кўра бошлайдилар” (Аъроф, 201-оят) ояти каримани ўқиди-ю, ҳушсиз йиқилди.

Аёл дарҳол бир жориясини чақирди. Иккиси йигитни отасининг уйига элтиб, эшикни тақиллатдилар. Эшикни очган ота остонада беҳуш ётган ўғлини кўрди. Уни ичкарига олдилар. Йигит ярим тунда ўзига келди.

– Ўғлим, сенга нима бўлди? – сўради ота.

– Ҳеч нарса, ҳаммаси жойида.

Ота:

– Худо ҳаққи, менга тўғрисини айт, – деб қўймагач, йигит бўлган воқеани гапириб берди.

– Ўғлим, сен қайси оятни ўқидинг? – дея сўради отаси.

Йигит ўша оятни такрор ўқигач, яна ҳушдан кетди. Қанча уринишмасин, ўзига келмади. Йигит жон таслим қилган эди. Ўша кечадаёқ уни ювиб, дафн этишди.

Эрталаб бўлган воқеани Ҳазрати Умарга етказдилар. Ҳазрати Умар келиб, йигитнинг отасига таъзия изҳор қилгач:

– Нега мени чақирмадингиз? – дедилар.

– Эй мўминлар амири! Вақт алламаҳал бўлиб қолган эди, сизни безовта қилгимиз келмади, – деди ота.

– Ундай бўлса, юринг, бирга қабр бошига борайлик, – деди халифа ва икковлон у ерга етгач:

– Эй фалончи! – деб марҳум йигитни чақирди ва: “Парвардигори (ҳузурида) туришдан (яъни, Парвардигор олдида туриб ҳаёти дунёда қилиб ўтган барча амалларига жавоб беришидан) қўрққан киши учун икки жаннат бордир” (Раҳмон, 46-оят) мазмунли оятни ўқиди.

Иттифоқо, қабрдан йигитнинг:

– Эй Умар! Сиз эслатган икки жаннатни Роббим менга икки бора инъом этди, – деган овози эшитилди.


“Қалбимизнинг нури” китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Марҳум устоз Шайх ҳазратларининг Сунний ақийдаларrdquo китоби шубҳасиз у зотнинг шоҳ асарларидан бири ҳисобланади. Ушбу китобни севиб мутолаа қиладиган давоми...

2967 13:30 / 17.08.2021
Илм дин бўлмаса илҳодатеизмга айланиши мумкин. Дин илмсиз хурофотга айланиши мумкин. Илм билан дин ўртасидаги алоқалар жуда кўп бор бузилган. Турлича кўринишлар давоми...

2899 14:00 / 08.03.2022
Икрима ибн Абу Жаҳл розияллоҳу анҳу Макка фатҳидан кейин Исломга кирдилар. Исломга кирганларидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳаммадан кўпроқ давоми...

3389 12:40 / 27.05.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким Аллоҳдан сўрамаса, У Зот ундан ғазабланади,, дедилар,.Шарҳ Ибн Масъуд давоми...

3540 09:00 / 20.02.2019
Аудиолар

211041 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130301 14:35 / 11.08.2021