1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Иблис бор экан, ўзимга ишонмайман

16:06 / 06.11.2018 3884 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу сажда қила туриб, зино, ўғрилик, куфр келтириш ва бошқа гуноҳи кабиралардан паноҳ сўрардилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудек буюк зотнинг ўта тақводор ва парҳезкор эканликларидан хабардор бўлганлар бу ҳолатдан ажабланиб, ул зотга: “Шу гуноҳларни қилиб қўяман, деб ўйлайсизми?” дейишди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: “Модомики иблис тирик экан, ўзимга ишонмайман. Қалбларни бурувчи Зот хоҳлаган томонга бура олади”, деб жавоб қилибдилар.

Ажалим чопқир отдан ҳам яқинроқ

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу вафотларидан олдин ибодатга қаттиқ бел боғладилар. У кишига: “Ўзингизни бунча қийнамасангиз?”, дейишди. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу: “Чопқир от маррага яқинлашганида бор кучини сарфлаб югуради, менинг ажалим эса ундан ҳам яқинроқ”, деб жавоб бердилар.


“Солиҳлар гулшани” китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуда ривоят қилинади.Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан рўзадорнинг қучоқлаши ҳақида сўради. Унга рухсат бердилар. Бошқа давоми...

1942 17:00 / 21.05.2020
Шайх ҳазратлари, менга ушбу оят мазмунини қандай тушуниш кераклигини ўргатсангиз .Аллоҳни тик турганингизда, ўтирганингизда, ётганингизда зикр қилинг,. Каломда давоми...

3938 15:05 / 29.08.2019
Усмон ибн Ҳанийф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади . .Бир кўзи ожиз киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига давоми...

2756 12:00 / 08.07.2019
Маълумки, Исломда устоз ва мураббийларга эҳтиром беқиёсдир. Муаллимлик, мураббийлик ва устозлик мартабаси буюк шарафдир. Зеро, башариятнинг энг афзал вакиллари давоми...

5654 11:45 / 27.09.2019