1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Шайтон васвасаси

20:08 / 05.11.2018 4889 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Савол: Баъзан Шайтон “Аллоҳ ҳамма нарсани яратди, Уни ким яратди?” – деб васваса солади. Бунинг жавоби нима?

Жавоб: 1. Аллоҳ мавжудлигининг аввали йўқ, азалдан мавжуддир. Абадгача мавжуд бўлади. Кейин пайдо бўлган нарсанинг бошланғичи ва яратувчиси бўлади. Ўша яратувчи Аллоҳдир. Аллоҳ кейин пайдо бўлгани йўқ, У Аввалдир ва яратувчиси ҳам йўқ.

2. Бу савол давр мезонига, яъни икки нарсанинг бир-бирига асосланиши, тўхталишига олиб келади. Бу эса бутун мантиқ ва фалсафий илмларга кўра ботилдир. Масалан, олдин товуқ пайдо бўлганми ё тухумми? Аввал товуқ десак, “товуқ қаердан пайдо бўлди?” деган савол пайдо бўлади. Аввал тухум пайдо бўлди десак, “тухум қаердан пайдо бўлди?” деган савол пайдо бўлади. “У тухумдан, тухум эса яна товуқдан”, деб мунозаралар чексиз давом этаверади. Саволни бир жойда тўхтатишга мажбурмиз. Ё “Аллоҳ аввал тухумни яратган”, ё “товуқни яратган”, деб бири тайин қилинади. Акс ҳолда, натижа чиқмайди. Ҳамма нарсани яратган бир Аллоҳ бўлса, уни ким яратди? Кейин унисини ким яратди? Кейин олдингисини ким яратди? деб сўрайверсак, занжир чексиз давом этаверади. Мантиқан бу занжирни узиш керак. Бунинг учун энг охирги: “Уни ким яратди?” деган саволга Аллоҳ яратди десак, занжир узилади.

3. Аллоҳ яратилмаганлиги учун Илоҳдир. Унинг ўзи яратувчидир. Агар бошқаси томонидан яратилганида, Илоҳ эмас, махлуқ бўлиб қоларди. Аллоҳ қоим биззот, яъни ўз зотида қоимдир, мавжудлигида бир нарсага муҳтож эмасдир.

Поезд мисоли: кетаётган бир поездга қаранг. Энг охирги вагон нимага уланган? Ўзидан олдинги вагонга уланган. Униси нимага уланган? Униси ўзидан олдингига уланган... юзта вагон – ҳаммаси бир-бирига уланган. Сиз ҳеч қачон: “Энг олдинда бутун вагонларни тортиб кетаётган моторли локомотив нимаган уланган?” – деб сўрайсизми? Сўрамайсиз, чунки моторли локомотивнинг ўзи ҳаракатланувчи, бошқасига муҳтож эмас. “Локомотив нимага уланган?” – деб сўраш аҳмоқлик бўлгани каби “Аллоҳни ким яратди?” – деб сўраш ҳам ақлсизликдир. Аллоҳ вожибул вужуд, яратилмагандир. Унинг аввали ва охири йўқдир.

Сонлар мисоли: Бир даҳрий Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳдан сўради: “Бошланиши ва охири йўқ нарса мавжуд бўлиши мумкинми?” Абу Ҳанифа унинг Аллоҳ ҳақида сўрамоқчилигини тушуниб: “Беш рақамини қайси рақам пайдо қилди” – деб сўради. Даҳрий: “Тўрт”, – деди. Абу Ҳанифа: “Тўртни-чи?” – деди. У: “Уч”, – деди.

– Учни-чи?

– Икки

– Бир.

– Бирни-чи?

– Бир рақами аввалдир, ундан олдин рақам йўқ.

– Аллоҳдан олдин ҳам бирон нарса бўлмаган, у азалий ва абадийдир.

4. Ақл билим калити бўлиб, унинг ишлаш доираси чеклидир. Метафизика ва коинот орти унинг ишлаш доирасидан ташқаридадир. Шунинг учун ақл Аллоҳнинг ҳақиқатини билишга қодир эмас. Булар ақлга хилоф эмас, ақл орти, унинг кучи етмайдиган нарсалар, дейилади. Аллоҳ пайғамбарлар орқали ўзи ҳақида нимани билдирган бўлса, инсон шуни била олади.


“Соғлом эътиқод – мўминга нажот” китобидан

Муаллиф
Одилхон қори Юнусхон ҳожи ўғли
Мавзуга оид мақолалар
биринчи мақола Қўлёзмаларга илм манбаси сифатида қарашда ҳам мусулмонларга тенг келадигани йўқ. Ҳар бир қўлёзма қачон, ким тарафидан ва қаерда ёзилгани аниқ давоми...

4297 13:01 / 02.11.2020
. ,. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар .Банда тўрт нарсага иймон келтирмагунича мўмин бўла давоми...

5988 16:00 / 12.07.2021
Қадар, сўзи ўлчов маъносини англатади. Ислом ақийдасида эса Аллоҳ таоло азалда Ўз илми ва иродаси ила ҳар бир нарсани ўлчовли қилиб қўйганига эътиқод қилишни давоми...

4736 16:00 / 03.05.2021
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда фаришталарнинг сифатлари ҳақида бир қанча оятлар нозил қилган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўз ҳадиси шарифларида давоми...

5712 19:01 / 22.08.2022
Аудиолар

213477 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132689 14:35 / 11.08.2021