1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Фолбинлар – шайтон малайлари

19:02 / 01.11.2018 2313 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Каззоб» сўзи «козиб» – «ёлғончи» сўзининг муболағали сийғасидир. Яъни ўта ёлғончи деган маънони англатади.

Абдуллоҳдан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сизлар ростгўйликни лозим тутинглар, чунки ростгўйлик яхшиликка бошлайди. Яхшилик эса жаннатга бошлайди. Киши рост гапираверса ва ростгўйликни исташда бардавом бўлаверса, Аллоҳнинг ҳузурида «сиддиқлардан» деб ёзилади. 

Сизлар ёлғондан ҳазир бўлинглар, чунки ёлғон фужурга бошлайди. Фужур эса дўзахга бошлайди. Киши ёлғон гапираверса ва ёлғончиликни исташда бардавом бўлаверса, Аллоҳнинг ҳузурида «каззоблардан» деб ёзилади», дедилар».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадиси шарифларида ростгўйлик ва ёлғончиликни таққослаб баён қилиб бермоқдалар.

Жаннатий бўламан деган одам ростгўй бўлиши керак экан. Ростгўйлик уни яхшиликка, яхшилик эса жаннатга бошлайди.

Мўмин банда ёлғонга яқин келмаслиги, доимо ростгўйликни ўзига лозим тутиши керак. Чунки бу иш жаннатга олиб борадиган омиллардан биридир.

Ёлғончилик эса фисқу фужурга бошлар экан, охир-оқибат банданинг дўзахга киришига сабаб бўладиган омиллардан бирига айланар экан. Бу хулосани доимо эсимизда сақлашимиз лозим. Зотан, Аллоҳ таолонинг ҳузурида «каззоблардан» деб ёзилиб қолиши ҳар бир банда учун чексиз мусибатдир.

Фолбинлар – ёлғончилар

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Оишадан ривоят қилинади:

«Одамлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан фолбинлар ҳақида сўрашди. У зот уларга: 

«Улар ҳеч нарса эмас», дедилар. Шунда улар:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Лекин бир нарсани гапирсалар, ҳақ ҳам бўлади?!» дейишди. 

Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Тўғриси бир оғиз сўз бўлади. Шайтон олиб қочиб, ўз оғайниси (фолбиннинг қулоғига) товуқ қақағлагандек қилиб қақағлаб айтиб кетади. Бас, ўша битта тўғрига улар юзта ёлғонни қўшадилар», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтган сўзлари «Бу гапларнинг ҳечқиси йўқ», эмас, балки «Улар ҳеч нарсага арзимайдилар, улар ҳақ эмас», деган маънодадир.

Демак, баъзи фолбинларнинг бирор гапи рост чиқиб қолса, бу тасодиф бўлар экан, у ҳам бўлса, шайтон ўғирлаб келиб айтган гап бўлиб, ёнида жуда кўп ёлғони бўлар экан.

Фолбинлар эса шайтоннинг оғайнилари, малайлари экан. Шунинг учун ҳам фолбинларга ишониш эътиқоднинг бузилишига, дунё ва охиратнинг бой берилишига сабаб бўлар экан.


“Ёлғон” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ndash Мўмин қандай бўлмайдиҲар галгидек бир яхши гап айтишингизни билганим, тезроқ эшитгим келгани учун, ўйламасдан ҳам туриб, шаҳар бераманrdquo.ndash Наҳот, ҳадис давоми...

7616 17:20 / 29.03.2019
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳар доим Эй Аллоҳ, менга Сенинг йўлингда шаҳодат топишимни насиб эт ва ўлимимни Расулингнинг шаҳрида қилгинrdquo деб дуо қилар давоми...

4108 07:45 / 14.03.2019
Бир овчи чумчуққа тузоқ қўйди. Бир чумчуқни тутди. Овланган чумчуқ тилга кириб дедикиndash Эй овчи сен шу вақтгача қўйлар, сигирларни единг. Улар билан тўймадинг. давоми...

3374 20:09 / 02.12.2018
121. Ҳамёнингизда Мусҳаф бўлиши талаб қилинмаган, лекин ахлоқингиз оятда келган хулқлар бўлиши яъни Қуръондаги хулқлар билан хулқланишингиз талаб қилинган.122. давоми...

4170 18:14 / 06.04.2017