1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Судхўрликнинг касофати

20:03 / 30.10.2018 2738 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Бақара сурасида шундай марҳамат қилади:

ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ

«Аллоҳ рибони доимо нуқсонга учратур ва садақаларни зиёда қилур. Ва Аллоҳ ҳар бир кофир, гуноҳкорни хуш кўрмас» (276-оят).

Оятда судхўрликнинг касофати фақат охиратдагина эмас, балки бу дунёда ҳам уриши эслатилади.

Бандалар мол-дунёлари зиёда бўлиши учун рибохўрлик қиладилар ва ўзларига келган фойдани санаб юрадилар. Аслини олганда натижа бунинг тескариси бўлади.

«Аллоҳ рибони доимо нуқсонга учратур».

Судхўрнинг пули ҳисоб жиҳатидан кўп бўлса ҳам, Аллоҳ унинг баракасини кўтариб, егани ўзига юқмайдиган қилиб қўяди. Судхўрни турли касалликларга дучор қилади, тинчлигини, хотиржамлигини олади. Яна биз билмайдиган кўп бало-офатларга дучор қилади.

Шунингдек, сиртдан қараганда, садақа қилган кишиларнинг моли камайганга ўхшайди. Аслида эса иш бунинг тескариси бўлади. Аллоҳ таоло

«…садақаларни зиёда қилур». 

Агар ҳисобда садақа қилувчининг молининг ҳажми оз бўлса ҳам, Аллоҳ таоло унга барака ато этади, бало-офатлардан сақлайди, ўзини тинч, хотирини жам қилади.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳ қилган ривоятда Пайғамбаримиз алайҳиссалом:

«Рибо гарчи кўпайса ҳам, оқибати албатта озайишга қайтади», деганлар.

«Ва Аллоҳ ҳар бир кофир, гуноҳкорни хуш кўрмас».

Шундан кўриниб турибдики, рибохўрлар кофир ва гуноҳкор ҳисобланар эканлар.

Аллоҳ таоло Бақара сурасидаги бошқа бир оятда:

ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ

«Эй иймон келтирганлар! Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга тақво қилинг ва рибонинг сарқитини ҳам ташланг», деган (278-оят).

Ушбу оятдан кўриниб турибдики, Аллоҳ таоло рибодек нохуш, ҳаром нарсани йўқ қилишда бошқа ҳолатлардаги каби, аввало мусулмонларнинг руҳий-маънавий тарбиясига алоҳида эътибор берган.

Яна ушбу оят мусулмонлар учун маҳбуб бўлган

«Эй иймон келтирганлар!» деган хитоб билан бошланмоқда. Давомида эса:

«Агар мўмин бўлсангиз», деб яна иймонни орага солмоқда ва ниҳоят:

«Аллоҳга тақво қилинг», деб бандаларни тақводор бўлишга чақирмоқда. Охири келиб, рибонинг сарқитини ҳам тарк қилишга амр этмоқда.

Аллоҳ таоло ушбу ояти каримада мусулмонларни рибонинг ўзи у ёқда турсин, сарқитидан, қолдиғидан ҳам қайтармоқда. Бу маънони алоҳида таъкидлаш учун кейинги оятда бўлажак жазоларни ошкора марҳамат қилади:

ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥﯦ

«Агар ундай қилмасангиз, Аллоҳ ва Унинг Расули томонидан бўладиган урушга ишонаверинг. Агар тавба қилсангиз, сармоянгиз ўзингизга. Зулм қилмассиз ва сизга ҳам зулм қилинмас» (279-оят).

Яъни, агар иқтисодий муомалаларингизда ўртадан рибони кўтариб, унинг сарқитларини тарк этмасангиз, Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари сизга қарши қаттиқ уруш очади. Агар тавба қилиб, рибохўрликдан қайтсангиз, сармоянгизни оласиз. Шунда сиз судхўрлик билан бировга зулм қилмаган бўласиз ва сизга ҳам зулм қилинмаган бўлади.

Исломда рибо асосида молиявий алоқа олиб бориш ҳаром қилинган. Ночор ҳолга тушиб, рўзғор тебратиш ёки иш юритиш учун сармояга муҳтож бўлиб қолган киши билан хайр-эҳсон ёки яхши қарз бериш билан молиявий алоқа олиб бориш лозим.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рибохўрни, унинг едирувчисини, котибини ҳамда икки шоҳидини лаънатладилар ва «Улар баробардирлар», дедилар». 

Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Шарҳ: Ушбу ҳадисдан рибонинг қанчалар ёмон нарса эканини яна ҳам аниқроқ тушуниб оламиз. Унга аралашган ҳар бир киши Аллоҳнинг лаънатига қолиши турган гап. Улар:

1. «Рибохўр».

Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсани еган одам албатта, У Зотнинг лаънатига қолиши табиий бир ҳол.

2. «Унинг едирувчиси».

Рибо берувчи ҳам Аллоҳнинг лаънатига қолади. Чунки у молиявий муомалани ҳаром қилинган йўл билан амалга оширди. Ҳолбуки, ҳалол йўл билан тасарруф қилиши керак эди.

3. «Котиби».

Яъни рибо муомаласини ёзиб, ҳужжатлаштирган киши. Чунки у Аллоҳ ҳаром қилган ишга хизмат қилди ва ҳаром ишнинг юришига ҳисса қўшди.

4. «Икки шоҳидни».

Рибо муомаласига шоҳид бўлиб турган одам ҳам гуноҳкордир. Чунки у ҳам ҳаром иш учун хизмат қилди, унинг ривожига ҳисса қўшди. Бу ишга гувоҳ бўлишга рози бўлгани ана шу ҳаром ишни тан олганининг аломатидир.


“Қарз ва унга боғлиқ масалалар” китобидан   

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир туп дарахт бизга байъат ва сулҳ ҳақида ҳикоя қилиб беради.Араб жазирасида довдарахт кам. Мен ана шу дарахтларнинг бириман. Менинг остимда тарихий бир воқеа давоми...

3447 16:20 / 26.02.2021
Ривоят қилинишича Юсуф а. с. қамоқдаги дўстларидан нажот топадиганига .Хўжанг ҳузурида мени эсга ол,, деганларида олдиларига Жаброил а.с. келиб, Юсуф а.с.ни итоб давоми...

3521 14:55 / 28.04.2017
Ҳасан Басрий роҳиматуллоҳи алайҳ отаонага яхшилик қилишни шундай тушунтирган эканлар .Отаонага яхшилик қилиш ndash қўлингдаги молмулкни улар учун сарфлаш, гуноҳ давоми...

2223 11:24 / 17.06.2019
Масжидлар бу дунёдаги Ислом меъморчилигининг энг ажойиб намуналари. Eвропанинг энг яхши меъморчилик услублари черковларда такомиллаштирилгани каби, давоми...

1846 09:00 / 01.04.2021