1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Роббимиз, бизни олов азобидан сақлагин

12:04 / 28.10.2018 3461 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида шундай марҳамат қилади:

ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ

«Улар Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларида зикр қиладилар ва осмонлару ернинг яратилиши ҳақида тафаккур қиладиларки: «Роббимиз, буни бекорга яратганинг йўқ, Ўзинг поксан, бизни олов азобидан сақлагин», (дейдилар)» (191-оят).

Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларда эслаш даражаси улуғ даража бўлиб, инсон ибодатда олий мақомга эришгандагина ушбу даражага кўтарилади.

«Улар Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларида зикр қиладилар ва осмонлару ернинг яратилиши ҳақида тафаккур қиладиларки...»

Шундай даражада тафаккур қилган одамнинг қалби соф ҳолга келади ва дуо қилса, ижобат бўладиган мақомга етади.

«Роббимиз, буни бекорга яратганинг йўқ...»

Ибодат қилиб, осмонлару ернинг яратилиши ҳақида фикр юритган одам, албатта, Аллоҳ таоло бу нарсаларни бекорга яратмаганини тушуниб етади ва:

«Ўзинг поксан…» – деб тасбеҳ айтиб, У Зотни ёдга олади. Ушбу борлиқнинг яратилиши, ундаги нарсаларнинг ҳақиқатини тушуниб етиш буларни қилишда тадбиркорлик, ҳикмат ва мақсад борлигини англаб етишга олиб боради. Шундай бўлса, бу дунёда яшаётган кишилар учун адолат ҳам зарурлигини тушуниб етади. Демак, одамлар қилган ишларнинг ҳисоб-китоби ҳам бўлади. Бу иш бу дунёда эмас, у дунёда амалга оширилади. Шу боисдан охират умидида дуо қилиш бошланади:

«...бизни олов азобидан сақлагин».

Дўзахда куйишдан ҳамма ҳам қўрқади. Хусусан, ибодатли, иймонли, тафаккурли кишилар бу ҳақиқатни тўлиқ ҳис этадилар.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Қачон уларга .Аллоҳ нозил қилган нарсага, Расулга келинглар,, ndash дейилса .Бизга давоми...

923 19:00 / 03.06.2025
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Кечанинг баъзисида у ила бедор бўл. Сенга нофила бўлсин. Шоядки, Роббинг сени мақтовли мақомда давоми...

1595 19:00 / 04.07.2024
Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида шундай марҳамат қилади Имроннинг хотини .Роббим Албатта, мен қорнимдагини Ўзингга холис назр қилдим. Бас, мендан қабул эт. давоми...

2879 12:30 / 18.08.2021
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Сен .Осмонлару ерни йўқдан бор қилган Зот ndash Аллоҳдан ўзгани валий қилиб оламанми Ҳолбуки, У давоми...

2009 19:00 / 26.08.2025