1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тошкентда яна бир масжид қад ростлайди!

12:35 / 27.10.2018 4287 pdf Ўқиш режими + -

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2018 йил 18 июндаги 930-сонли қарорига асосан, Миробод туманидаги “Оқ уй” мусулмонлар қабристони ҳудудида янги жоме масжидини барпо этиш белгиланган. Тез орада масжид лойиҳаси тайёрланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов янги масжид лойиҳаси билан танишиб чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати хабар берди.

Куни кеча Миробод туманидаги “Оқ уй” мусулмонлар қабристони ҳудудида қурилиши режалаштирилаётган жоме масжиднинг қибласини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Абдулазиз Мансур, раис маслаҳатчиси Абдулҳамид Турсунов, ЎМИ масжидлар бўлими мудири Раҳимберди Раҳмонов, маҳалла фаоллари ҳамда иншоот ишларига масъул шахслар қурилиш майдонига келишди.

Хайрли тадбирда Миробод туманида жоме масжидлар атиги 3 та бўлиб, эндиликда уларнинг сони яна биттага кўпаяётгани нур устига нур экани, мазкур масжид келгусида пойтахтдаги намунали масжидлардан бири бўлишига умид билдирилди. Айниқса, атрофдаги 5 та маҳаллада истиқомат қилувчи аҳоли учун мазкур масжиднинг барпо этилиши катта қувонч бахш этди.

Ташриф давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти ҳамда уламолар иштирокида масжид қибласи аниқланиб, барчанинг гувоҳлигида тасдиқланди. Тадбир сўнгида қурилаётган масжиднинг юртимиз мусулмонларига хайрли бўлиши, масжидлардан таралаётган Қуръон тиловати, намозхонлар дуолари баракотидан юртимизга тинчлик-хотиржамлик, мусулмонларга аҳиллик, бирдамлик, бундай хайрли ишларга ташаббус кўрсатаётган барчага Аллоҳ таолодан улкан ажру мукофотлар тилаб хайрли дуолар қилинди.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Vakillik.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчихонаси пойтахтимиздаги International меҳмонхонасида ифторлик дастурхонини ёзди. Маросимда давлат ва жамоат арбоблари, давоми...

2197 10:35 / 16.03.2024
Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Самарқанд билан танишувни буюк муҳаддис Имом Бухорий мажмуаси зиёрати билан бошлади.Олий мартабали меҳмонга Президент Шавкат давоми...

1378 21:05 / 18.05.2024
2019 йилда Татаристон Республикасининг пойтахти Қозон шаҳрида Брайл алифбосида рус ва татар тилларида Қуръони каримнинг тафсири босилади. Бу ҳақда IQNA хабар давоми...

2454 17:04 / 03.01.2019
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида қурилаётган Ислом цивилизация марказини кўздан кечиргани хабар қилинган эди. Давлат раҳбари ташриф вақтида бир қатор давоми...

1390 23:10 / 31.01.2021