1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Мисвок ёки новдатерапия

12:35 / 22.10.2018 6426 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зайд ибн Холид розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар умматимга машаққат бўлишини ўйламаганимда, албатта, уларни ҳар намоздан олдин мисвок қилишга амр этар эдим”. 

Юз йиллар давомида Осиёнинг ўрта шарқ минтақалари аҳолиси тишларини Арак дарахтининг кичик шохлари ёки томирлари ёрдамида тозалашган.

Мисрда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, новдаларнинг ишлатилиши нафақат тиш карашларидан тозалайди, балки уларнинг қолдиқлари (мисвокнинг) икки кундан сўнг ҳам бактериялардан тозалаб тураркан. Мисвок тортилган оғизни бир чайилса, бир турдаги бактериялар сони 75 фоизга камаяр экан.

Бир қатор тиш пасталарида ҳам мисвок доначалари мавжуд бўлади. Ўша вақтлардаги миллий тиш пасталарининг асосида тозалаш учун чархтош ва синтетик жисмлар бўлиб, кичкинагина чўпчали пасталарда табиий антисептик воситалар ва микробларга қарши қоришмалардан фойдаланилган.

Бундан ташқари, чўпчалар таркибида милклардан қон оқиши ва уларнинг яллиғланишини камайтирадиган танин мавжуд. Мисвокдан фойдаланувчилар улар тишларнинг доғларини кетказувчи энг яхши восита эканлигини ҳамда уларни тиш чёткалари билан ишлатилса, тишлар янада оқ ва ярқироқ бўлишини таъкидлашади. Агар сиз новдачадан фойдалансангиз, бу жуда осондир, дейди стоматолог Эрик Шапира. Уни юмшатиш учун бошида новдачани секинлик билан чайнанг. Сўнг тишларингиздаги карашларни тозалашга киришинг. Дарахтда карашларни камайтирадиган ёғлар мавжуд. Новдачани пластик ҳолатига келтириш учун 5 дан 10 дақиқа, сўнг ҳар бир тиш атрофи ва улардан карашларни кетказиш учун яна 3-5 дақиқа керак бўлади.

Кўпгина Африка мамлакатларида аҳоли оғиз бўшлиғидаги карашларни кетказиш учун “чайнаш учун новдачалар”дан фойдаланишади. Шарқий Африкада Салвадор персикаси, Нигерияда эса Фагара шимперилари ва ҳ.к.лар ишлатилади.

Қизиғи шундаки, новдачаларни ишлатадиган африкаликларда кариеслар одатдагидан анча кам бўлади, ушбу табиий воситаларнинг таъсири тиш чёткаларидан ҳеч ҳам қолишмайди.

Иллинойс университети олимлари етти йиллик изланишлардан сўнг новдачалардан кариесларнинг пайдо бўлиши ва бактерияларнинг кўпайишига қаршилик қиладиган олтита кимёвий восита борлигини аниқлашган. Бундан ташқари, бу дарахтларнинг бир қанчаси таркибида кариесга қарши таъсирга эга бўлган фтор моддаси мавжуд бўлади.

“Биз изланишларда давом этамиз, – дейди Иллинойс университети профессори Кристин. Бир қатор компаниялар бизнинг ишимиз билан қизиқиб қолдилар ва улар ўзларининг маҳсулотларида ушбу “табиий” компонентлардан фойдаланмоқчилар”.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
иккинчи мақолаКапалак қанотлари ва фотонлар технологиясиМонарх капалаги деб номланган ҳашаротнинг қанотлари жисмоний амалиёт орқали ёрқин рангларни ҳосил давоми...

3260 15:00 / 16.02.2021
Дунёнинг илғор тиббиёти турли хил касалликлардан сақлаш йўлларини излаётган бир пайтда Аллоҳ таоло тарафидан инъом этилган Ислом дини кўп касалликлардан давоми...

3097 09:00 / 22.12.2021
Аллоҳ таоло Анбиё сурасида марҳамат қилади .Куфр келтирганлар осмонлару ер битишган бўлганини, бас, уларни очганимизни ва сувдан ҳар бир тирик нарсани давоми...

3925 13:55 / 25.09.2019
Қуръони Каримнинг Hyp сурасида шундай дейилади .Аллоҳ булутларни ҳайдашини, сўнгра уларнинг орасини бирлаштиришини, сўнгра уйиб қўйишини кўрмадингми Бас, давоми...

3639 11:10 / 12.10.2020