1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Исломий оила

Талоқ бўлиб қайтиб келганга нафақа қилиш

05:00 / 14.02.2017 3254 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аёл зоти турмуш қургунича отаси, ака-укаси ёки бошқа бирор эркак қариндоши нафақасида бўлиши маълум. У оила қуриши билан эрнинг нафақасига ўтади. Бас, оиласи бузулиб эридан ажраган аёлга ким қарайди? Уни нафақа билан таъминлаган киши савоб оладими? Агар савоб оладиган бўлса, қандай ишнинг савоғини олади? Бу каби саволарга жавоб ушбу бобда келади.


Суроқа ибн Жаъшам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи вассалам:

«Эй Суроқа, сенга энг улуғ садақанинг ёки садақадан ҳам улуғроқ нарсанинг далолатини берайми?» дедилар.

«Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули», деди. 

«Ҳузурингга қайтиб келган ва сендан бошқа таъминотчиси бўлмаган аёл зотига икром кўрсатмоғинг», дедилар». 

Шарҳ: қизми, сингилми турмуши бўлмай, оиласи бузилиб, қайтиб келган бўлса-ю, унга сендан бошқа касб қилиб садақасини  ёки нафақасини қиладиган бўлмаган аёл зотини икром қилсанг, жаннатга кирасан. Қайтиб келган дегани турмуши бўлмай эридан қайтиб келган маъносини билдиради.

Одатда турмуши бузулиб эриникидан қайтган қиз ёки сингил ёхуд қай бир аёл зоти уйида яхши кутиб олинмайди. Иложи борича уни қайтаришга, ўша ерда туравергани яхшийди деган маънода, кимдир етишмовчиликдан кимдир одамларнинг гап сўзидан, яна  кимдир бошқа ҳолатларни мулоҳаза қилиб қайтиб келган қизлар, келинлар, опа сингилларни ҳолати бироз тангликка дучор бўлиб қолади. 

Аммо, Аллоҳнинг иродаси экан ана шунақа бўлибди, унга бир касб қилиб, икром қилиб турган одам энг улуғ садақа ишларидан бирини қилган бўлар экан. Бу Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалламнинг ҳадислари, айтган гаплари, тавсиялари экан.

Турмуши бузулиб ота уйига қайтиб келган аёл зотини нафақа билан таъминлаш энг улуғ садақанинг ёки садақадан ҳам улуғроқ амал ҳисобланишни ушбу ҳадиси шарифдан билиб оламиз.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ТАФРИЙҚ ВА НИКОҲНИ ФАСХ ҚИЛИШЮқорида бир неча бор талоқ ҳаққи эрга берилган деб айтилди. Аёллрга эрларини талоқ қилиб ўзларини озод қилиш ҳаққи берилмаган. Лекин, давоми...

8013 05:00 / 15.02.2017
Аллоҳ таолонинг номи билан ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатларига мувофиқ никоҳ ришталари орқали ҳаётларини бирбирига боғлаган эрхотин ўзаро ҳурматэҳтиром давоми...

11504 09:00 / 16.09.2021
Иффатли аёл Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни яратиб, жаннатни у кишига маскан қилди. У зот жаннатда хоҳлаган нарсани еб, унинг сояларида сояланиб, унинг давоми...

4572 05:00 / 15.02.2017
Эр ўн икки ишда қуйидаги одобларга риоя қилиб, мўътадил бўлмоғи вожиб1. Тўйни қилиш суннатдир.2. Хотинлар билан чиройли хулқда бўлиш.3. Улардан содир бўладиган давоми...

4470 05:00 / 14.02.2017