1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Мўминлар зафар топдилар

15:14 / 19.10.2018 3433 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муъминун сураси, 1–2-оятлар.

Аллоҳ таоло Муъминун сурасида марҳамат қилади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ

1. Батаҳқиқ, мўминлар зафар топдилар.

Ушбу оят ила Аллоҳ таоло мўминларнинг зафар топишларига очиқ-ойдин, таъкидланган ваъда бермоқда. Суранинг аввалида «Батаҳқиқ» – «ҳақиқатан» сўзи билан бошланган жумла шунга далолат қилади. Қолаверса, жумланинг охирида «зафар топдилар» дейилиши нажот бўлиши аниқлигини билдириб, ҳеч қандай шубҳага ўрин қолдирмайди. Аслида, «зафар топадилар» дейилиши керак эди. Аммо «зафар топдилар» дейиш «албатта зафар топадилар» деган маънодан ҳам кучлидир.

Бу таъкиддан кейин Аллоҳ таоло ўша нажот топган мўминларнинг сифатларини зикр қилади:

ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ

2. Улар намозларида хушуъ қилувчилардир.

Хушуъ қўрқув билан сокинликнинг бирга қўшилганидир. Мазкур зафарга эришувчи мўминларнинг сифатларидан бири – намоз ўқиганларида Аллоҳ таоло мақоми ҳузурида қалбларини, вужудларини, ҳаракату саканотларини қўрқинч ва сокинлик ўраб олишидир. Бу ҳолат эса фақат намозни олий даражада қойилмақом қилиб адо этадиган мўминлардагина бўлади. Ўша мақомга етган мўмин зафардан умид этишнинг битта сабабини ўзида мужассам қилган бўлади. Намозни хушуъ билан ўқимайдиган, қалбида, вужудида, ҳаракату саканотида Аллоҳдан ҳайиқиш ва сокинлик ёғилиб турмайдиган одам намоздаги ҳолатини ўйлаб кўрсин, тезда ўзини ўнглаб олсин.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Жума сурасида марҳамат қилади У саводсизларгауларнингичидан Унинг оятларини ўқиб берадиган ва уларни поклайдиган ҳамда уларга Китобни ва ҳикматни давоми...

2910 08:26 / 09.11.2018
Маълумки, макр ёмон сифатдир. Айниқса, ушбу сифатни Аллоҳ таолога нисбатан ишлатиб бўлмайди. Лекин араб тили қоидаларида .мушокала, деган қоида бор. .Мушокала,нинг давоми...

4427 19:00 / 24.08.2021
Аллоҳ таоло Мулк сурасида шундай марҳамат қилади .Улар жаҳаннамга ташланган чоғларида унинг ҳанграган овозини эшитурлар, у эса қайнаб турадир, 7оят.Агар давоми...

4321 11:16 / 06.03.2019
.Бану Исроилдан куфр келтирганлари Довуд ва Ийсо ибн Марям тилларида лаънатландилар. Бу осийлик қилганлари ва ҳаддан ошганлари учундир, Моида давоми...

1885 19:00 / 04 март
Аудиолар

211011 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130271 14:35 / 11.08.2021