1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Дунёда кимдир очликдан, кимдир эса семизликдан азият чекмоқда

17:40 / 17.10.2018 2556 pdf Ўқиш режими + -

Дунёда 150 миллиондан ортиқ бола озиқ-овқат етишмовчилигидан азият чекмоқда, шунингдек семираётган кишиларнинг сони ҳам ортиб бормоқда. БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастурининг Туркия филиали алоқа бўлими директори Мартин Пеннер бу ҳақда маълум қилди.

Пеннернинг айтишича, бутун дунёда оч одамларнинг сони ортиб бормоқда. БМТ маълумотларига кўра, ўтган йил сентябр ойида бутун дунёда шундай одамларнинг сони 821 миллион кишини ташкил қилган. Бошқача айтганда, ҳозир дунёдаги ҳар тўққиз кишидан бири очликдан қийналмоқда.

TRT хабарига кўра, Пеннер охирги уч йил давомида очликдан қийналаётган одамларнинг сони тобора ўсиб бораётганини ва ўн йил аввалги даражага етганини таъкидлаган.

Пеннернинг айтишича, бугунги кунда Осиёда 515 миллион, Африкада 672 миллион, Лотин  Америкаси ва Кариб денгизида 150,8 миллион киши очликдан азият чекмоқда.

Шу билан бирга, дунё бўйлаб семиришдан 672 миллион киши ёки катталар орасидаги ҳар саккиз кишининг бири қийналмоқда.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islam.ru
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ташаббуси билан яна бир Нобель мукофоти лауреати АҚШнинг Шимолий Каролина университети давоми...

3358 11:23 / 16.10.2018
Президент Шавкат Мирзиёев 17 май куни Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон оятлари тиловат этилиб, дуо ўқилди. Айни пайтда бу мажмуа янгидан барпо давоми...

1797 20:40 / 17.05.2023
Муборак Рамазон ойининг сўнгги 10 кунида Бирлашган Aраб Aмирликларининг масжидлари кечки намоз ҚиёмулЛайл Қадр кечаси учун очиқ бўлади. Бу ҳақда islam.ru манбаси давоми...

1849 12:30 / 03.05.2021
.Қуръонни ўқиб, йиғладим, mdash Бенземанинг севгилиси Исломни қабул қилгани ҳақида .Исломни қабул қилдим. Бу Мадриддаги масжидда содир бўлди. Улар Қуръон ўқишди. Ёш давоми...

2403 19:45 / 02.07.2023
Аудиолар

211010 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130270 14:35 / 11.08.2021