1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Москвадаги мадрасада илмий-амалий учрашув бўлиб ўтди

10:02 / 16.10.2018 3092 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 13 октябрь куни Россиянинг Москва шаҳрида жойлашган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги мадрасада Одинахон Муҳаммад Юсуф билан учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур давра суҳбатида Одинахон Муҳаммад Юсуф Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб бўлган “Бахтиёр оила” китобига бағишланган маъруза билан қатнашди.

Маърузадан сўнг савол-жавобларга ўтилди. Унда талоқ масаласи, закот, иккинчи хотин, ҳомиладор бўлолмайдиганлар учун шариат асосида сунъий бола орттириш, психологга мурожаат қилиш борасида шариатнинг рухсати, мерос каби қатор масалаларга оид берилган саволларга Одинахон Муҳаммад Юсуф батафсил жавоб қайтарди.

Йиғилиш барчада катта қизиқиш уйғотиши билан бир қаторда, унутилмас таассурот ҳам қолдирди.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Muslimaat.uz
Мавзуга оид мақолалар
Якка кураш бўйича дунёга машҳур бўлган ирландиялик жангчи Конор Макгрегор мусулмонларни Рамазон ойи билан табриклади. Бу ҳақда islam.ru манбаси хабар берди..Дунёдаги давоми...

3169 12:30 / 04.04.2022
Буюк Британияда жойлашган исломий хайрия ташкилотлари британияликларнинг ҳурмати ва ишончини қозониб, маҳаллий ва халқаро мақсадларга улкан ҳисса давоми...

1938 18:19 / 17.06.2023
АҚШнинг Иллинойс штатида жорий йилнинг 17 январь куни илк бор машҳур боксчи Муҳаммад Али куни янги қонунчилик доирасида нишонланади.Айни кунда мусулмонлар жамоат давоми...

2275 13:00 / 13.01.2022
Ушбу ҳафта Жидда шаҳрининг .АлФайсал, университетида муҳандислик факультети ўзининг биринчи қуёш ва электр машинасини намойиш қилди. Бу Саудия Арабистони учун давоми...

2252 08:05 / 04.04.2021