1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Ҳаракатимизни бошқарувчи орган

18:02 / 15.10.2018 4861 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

"Йўқ! Қасамки, агар у бу йўлидан қайтмаса, албатта, Биз уни пешонасидан тутамиз. Ўша ёлғончи, адашган (гуноҳкор) пешонани тутиб жаҳаннамга отурмиз!" (Алақ сураси, 15-16).

Юқоридаги оятда келган "ёлғончи, адашган (гуноҳкор) бўлган пешона" дейилган ифода диққатни ўзига жалб қилади. Айнан пешонадан тутилишининг сабаби жуда қизиқдир.

Сўнгги йиллардаги илмий тадқиқотларда бош миянинг олд пешона ҳудудида миянинг баъзи фаолиятларини бошқарувчи қисм мавжудлиги аниқланган. 1400 йил аввал Қуръонда айтилган бу қисм ва унинг вазифасига замонамиз олимлари яқинда, 60 йил олдин ойдинлик киритди, холос. Бош миянинг ичига, бошнинг олд қисмига қаралганда миянинг олд пешона қисмини кўриш мумкин. Бу қисмнинг вазифалари ҳақида «Анатомия ва физиологиянинг асослари» номли китобда шундай маълумотлар берилади: "Ҳаракатларнинг мотивацияси (бир фикрга келишини таъминловчи ҳаракат), режа тузиш ва унинг буйруқ бериши пешонанинг очиқ қисми бўлган ҳудудда ҳосил бўлади. Бу қисм чағиришим (тушунчалар орасидаги макон, замон, сабаб, натижа боғлари ва бирлик, ўхшашлик ёки зидлик каби боғлар сабабли бир-бирини эслатиши, уйғотиш ҳодисаси) ҳудудидир..."

Китобда яна қуйидаги фикрлар ҳам жой олган: "Олд пешона қисмининг айни вақтда тажовузкорликнинг ҳам функционал маркази эканлиги ҳақида айтилмоқда..."

Бу фикрлардан англашилганидек, миянинг олд пешона қисми режалаштириш, мотивация ва яхши ёки ёмон ҳаракатларнинг бошланиши, ёлғон ёки тўғри сўз айтилиши билан боғлиқ фаолиятларнинг асосидир. «Алақ» сурасидаги "ёлғончи, гуноҳкор бўлган пешона" ифодаси билан юқоридаги таърифларда уйғунлик бор. Олимлар сўнгги олтмиш йил ичида топган бу илмий ҳақиқатлар ҳақида Аллоҳ таоло Қуръон оятларида бир неча асрлар аввал хабар қилган эди...

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жанубий Калифорния университети профессори Миллер Марокашдаги Атлас тоғлари борасида изланиш олиб борди. Изланиш натижалари 2014 йилда нашр этилди. Маълум давоми...

4416 09:00 / 28.07.2021
тўртинчи мақола Йўғон ичагимиздаги бактериялар.Одам йўғон ичагининг узунлиги 1,52 м бўлса, диаметри ингичка ичакка нисбатан икки ҳисса катта. Унинг девори эса давоми...

2874 11:00 / 11.02.2021
120 йилдан бери олимлар нима учун зебраларда оқ ва қора чизиқлар мавжудлиги борасида баҳслашиб келардилар. Яқинда бунинг сабабини кашф этдилар. Аниқлашларича, давоми...

3073 14:00 / 24.05.2023
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади .Ёки худди қаърсиз денгиздаги зулматларга ўхшар. Унинг устидан мавж қоплагандир, умавжнинг давоми...

2804 09:10 / 01.08.2019
Аудиолар

211083 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130341 14:35 / 11.08.2021