1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Мен сизларга бир нарсани ўргатайми?

07:26 / 15.10.2018 2561 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


573- وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ فُقَرَاءَ الْمُهَاجِرِينَ أَتَوْا رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَقَالُوا: ذَهَبَ أَهْلُ الدُّثُورِ بِالدَّرَجَاتِ العُلَى وَالنَّعِيمِ الْمُقِيمِ، فَقَالَ: «وَمَا ذَاكَ؟»فَقَالُوا: يُصَلُّونَ كَمَا نُصَلِّي، وَيَصُومُونَ كَمَا نَصُومُ، وَيَتَصَدَّقُونَ وَلاَ نَتَصَدَّقُ، وَيَعْتِقُونَ وَلاَ نَعْتِقُ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أَفَلاَ أُعَلِّمُكُمْ شَيْئًا تُدْرِكُونَ بِهِ مَنْ سَبَقَكُمْ، وَتَسْبِقُونَ بِهِ مَنْ بَعْدَكُمْ وَلاَ يَكُونُ أَحَدٌ أَفْضَلَ مِنْكُمْ إِلاَّ مَنْ صَنَعَ مِثْلَ مَا صَنَعْتُمْ؟» قَالُوا: بَلَى يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: «تُسَبِّحُونَ، وَتُكَبِّرُونَ وَتَحْمَدُونَ دُبُرَ كُلِّ صَلاَةٍ ثَلاَثًا وَثَلاَثِينَ مَرَّةً» فَرَجَعَ فُقَرَاءُ الْمُهَاجِرِينَ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَقَالُوا: سَمِعَ إِخْوَانُنَا أَهْلُ الأَموَالِ بِمَا فَعَلْنَا، فَفَعَلُوا مِثْلَهُ؟ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «ذَلِكَ فَضْلُ اللهِ يُؤْتِيهِ مَنْ يَشَاءُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ، وهذا لفظ روايةِ مسلم. «الدُّثُورُ»: الأَموالُ الكَثِيرَةُ، والله أعلم.


573/3. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Камбағал муҳожирлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Давлатмандлар олий даражалар ва абадий неъматни олиб кетишяпти», дейишганида, у зот: «Бу нима деганинглар?» деб айтдилар. Шунда улар: «Давлатмандлар биз ўқигандек намоз ўқишади ва биз тутгандек рўза тутишади. Ва (камига) садақа бериб ҳамда қул ҳам озод қилишади. Биз эса садақа ҳам бера олмаймиз, қул ҳам озод эта олмаймиз», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен сизларга бир нарсани ўргатайми? Агар шу айтган нарсамни бажарсангизлар, сизлардан ўзиб кетганларга етиб оласизлар ва кейингилардан ўзиб кетасизлар. Ҳеч ким сизлардан афзал бўла олмайди. Фақат сизлар бажаргандек амал қилишса, афзал бўлишади», деганларида, улар: «Ҳа ўргатинг», дейишди. Шунда у зот: «Ҳар намоз кетидан ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ», ўттиз уч марта «Аллоҳу Акбар» ва ўттиз уч марта «Алҳамдулиллаҳ» деб айтишдир», дедилар. Озгина фурсатдан кейин яна муҳожирларнинг камбағаллари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб, «Бадавлат биродарларимиз ҳам (бизга айтилган нарсаларни) эшитиб, биз амал қилганимиз каби бажаришмоқда-ку», дейишганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу Аллоҳнинг фазли карами бўлиб, хоҳлаган кишисига беради», дедилар.

Муттафақун алайҳ. Бу Имом Муслим ривоятларидаги лафздир.

Фойда: Аллоҳ бир кишини бадавлат қилиши ҳам, камбағал этиши ҳам синов ва имтиҳондир. Ҳақиқий мўмин камбағаллик пайтида сабр қилиб, бойиганда ҳаддидан ошмай шукр қилади.

Таржимон
Анвар Аҳмад
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан .Исломнинг нимаси яхши, деб сўради. .Таом бермоғинг ҳамда таниган давоми...

3976 18:11 / 24.04.2017
Убода ибн Сомитдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким .Ёлғиз Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Унинг шериги йўқдир, Муҳаммад Унинг давоми...

3685 16:17 / 18.05.2018
. ,. .., . ., . ., . ., . . , . ., . ., .6015. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳ давоми...

2047 11:36 / 13.11.2018
. .64110. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга икки иш орасида ихтиёр берилса, модомики гуноҳ давоми...

2317 08:52 / 23.12.2018
Аудиолар

211022 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130281 14:35 / 11.08.2021