1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Нисо сураси, 4-оят

14:29 / 12.10.2018 8863 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аёлларга маҳрларини кўнгилдан чиқариб беринг. Агар ундан бирор нарсани сизга рози бўлиб берсалар, бас, уни енглар. Ош бўлсин, офият бўлсин. Нисо, 4-оят.

Бу оятда ҳам жоҳилий тузумлар томонидан аёлларга нисбатан жорий қилинган яна бир зулм бекор қилинмоқда.

Исломдан аввал турмушга чиқадиган хотин-қизларнинг маҳрини уларнинг валийлари олишар эди. Гўё бу ишга аёлларнинг алоқаси йўқдек билишарди. Қизнинг отаси, ака-укаси ёки бошқа яқин қариндошлари куёв томон билан савдони пишириб, маҳрни олиб, ўзлари тасарруф қилишарди. Таъбир жоиз бўлса, қизга худди бирор сигирни сотгандек муносабатда бўлишарди. Ислом бу номаъқул олди-бердини ҳаром қилди. Оила қуришни икки жоннинг бир-бирига рағбати ила, ўз хоҳишлари билан юзага келадиган муқаддас боғланишга айлантирди. Маҳрни эса келинга берилиши фарз бўлган ҳаққа айлантирди.

«Аёлларга маҳрларини кўнгилдан чиқариб беринг».

Берилганда ҳам, куёв томонидан чин қалбдан чиқариб берилиши талаб этилди. Шундай қилиб, маҳр келиннинг шахсий мулки бўладиган бўлди. Бу ҳол келинларни ҳурматлаш, тақдирлаш ва эркалашнинг муҳим бир кўринишидир. Келин ўзига фарз сифатида берилган маҳрнинг тўлақонли эгасидир. Нима қилса, ўзи билади. Жумладан, унинг ҳаммасини ёки бир қисмини куёвга қайтариб бериши ҳам мумкин.

«Агар ундан бирор нарсани сизга рози бўлиб берсалар, бас, уни енглар. Ош бўлсин, офият бўлсин».

Чин кўнгилдан қайтариб берилган маҳрни куёв бемалол қабул қилиб олса бўлади. Шу тариқа Ислом аёлларга ҳақ-ҳуқуқларини тўла олишда яна бир катта ҳукмни жорий қилди. Аёл кишининг обрў-эътиборини оширди.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Унда уларга жонга жон, кўзга кўз, бурунга бурун, қулоққа қулоқ, тишга тиш ва жароҳатларда қасос фарз қилдик. давоми...

1411 19:00 / 01.10.2024
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Улар ҳузурингизга келганларида .Иймон келтирдик,, ndash дерлар. Ҳолбуки, улар куфр ила кириб, шубҳасиз, давоми...

1251 19:00 / 26.11.2024
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Аллоҳ расулларни жамлаган кунда .Сизга қандай жавоб қилинди, ndash деб сўрайдир. .Биз билмаймиз, албатта, Сен Ўзинг давоми...

808 19:00 / 24 июнь
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни пастлат ва .Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, давоми...

1841 19:00 / 21.02.2024
Аудиолар

210992 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130252 14:35 / 11.08.2021