1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳиндистондаги масжидлар қуёш энергияси таъминотига ўтказилмоқда

16:10 / 09.10.2018 2696 pdf Ўқиш режими + -

Ҳиндистондаги масжидларнинг қуёш энергияси таъминотига ўтказилиши сезиларли равишда электр энергиясининг тежалишига олиб келмоқда.

Масалан, Мумбай шаҳрининг Бандра туманидаги жоме масжиди қуёш энергияси таъминотига ўтказилганидан кейин электр таъминотига сарф-харажатларнинг 75%га қисқаришига эришди, деб хабар қилмоқда Hindustan Times нашри.

Масжид ҳомийлар кенгаши аъзоси Авеш Шайхнинг айтишича,  тарихий бинонинг томига юқори технологияли тизимга асосланган қуёш панеллари ўрнатилганидан кейин унинг ҳар ойлик электр энергиясига харажатлари 50 минг рупийдан 10,5 минг рупийгача тушиб кетган.

Шу йилнинг август ойида Свами Вивекананда кўчасидаги жоме масжиди томига 92 та қуёш панеллари ўрнатилди. Бу тизимнинг қуввати 26 та кондиционер, масжидни ёритиш ва бошқа асбоб-ускуналарнинг  энергия таъминотига етиб беради. Ҳаттоки ёғингарчилик кунларида ҳам панеллар электр энергиясини ишлаб чиқараверади.  Панелларни ўрнатувчиларнинг фикрига кўра, коммунал тўловларга сарф-харажатларни тежаш ҳисобига янги тизимни ўрнатишга кетган харажатлар ўрни яқин 3,5 йил ичида ўзини қоплайди.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби чоршанба куни ўз лавозимига киришди. Бу ҳақда Саудия Пресс агентлиги хабар берди.Arabnews.com хабар беришича, ўтган йилнинг ноябрь давоми...

1626 16:36 / 18.11.2021
Сўнгги хабарларга қараганда, Дубайдаги .Муҳаммад ибн Обид, Қуръон маркази энг замонавий ва энг илғор технологияларни қўллаган ҳолда масофавий таълимга давоми...

2421 17:44 / 16.01.2019
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида .Буюк алломалар юрти 1620 аср боши, медиалойиҳаси ташкил этилиши кўзда тутилган. Медиалойиҳа доирасида Ўзбекистон давоми...

1439 11:13 / 15.04.2025
Бугун .Ҳилолнашр, нашриёти ҳамда Ислом.уз портали томонидан ташкил қилинган .Қуръонга хизмат ndash олий мақсад, номли анжуман бўлиб ўтди.Аллоҳ таоло пайғамбари давоми...

8949 20:33 / 22.07.2017