1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

...Анвойи балолар осийликнинг кўпайишидандир

00:14 / 02.12.2016 5315 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
«Ушбу умматнинг охирида ер ютиш, бошқа ҳолга айлантириш ва тошбўрон қилиш бўлади», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг расули Ичимизда солиҳлар бўла туриб ҳалокатга учраймизми?» дедим.
«Ҳа! Қачонки ифлослик зоҳир бўлса», дедилар
».
Шарҳ: Одамларда осийлик авж олиб, гуноҳлар кўпайса, Аллоҳ таоло, агар ичларида аҳли солиҳлар бўлса ҳам, уларни ерга ютдириши, чўчқа ва маймунга айлантириш ва тош отилиши орқали азобларга, бало офатларга дучор қилиши бор экан.

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
«Ушбу умматда ер ютиш, бошқа ҳолга айлантириш ва тошбўрон қилиш бордир», дедилар.
Шунда мусулмонлардан бир киши:
«Эй Аллоҳнинг расули Ўша қачон бўлади?» деди.
«Қачон муғанниялар ва лаҳв олатлари зоҳир бўлса ва хамр ичилса
», дедилар».

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
«Қачон умматим ўн бешта хислатни қилса, унга бало тушади», дедилар.
«Улар нелар? Эй Аллоҳнинг расули» дейилди.
«Қачон мағнам (давлат мулки) баъзилар орасида бўлинадиган бўлса, омонат ўлжага айланса, закот қарзга айланса, эр хотинига итоат қилиб онасига оқ бўлса, дўстига яхшилик қилиб отасига жафо қилса, масжидларда овозлар кўтарилса, қавмнинг бошлиғи энг хори бўлса, кишини ёмонлигидан қўрқиб икром қилинса, хамрлар ичилса, ипаклар кийилса, муғанниялар ва лаҳф олатлари тутилса ва ушбу умматнинг охири аввалини лаънатласа. Ана ўшанда қизил шамолни ёки ер ютиш ва бошқа ҳолга айлантиришни кутаверинглар», дедилар
».

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
«Қачон умматим мутакаббирлик ила юрса ва унга подшоҳларнинг болалари-форс ва румнинг болалари хизмат қилса, уларнинг ёмонлари яхшилари устидан султонга эга бўлур», дедилар
».

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам у кишига:
«Эй Анас! Албатта, одамлар шаҳарлар бино қилурлар. Ўшалардан бир шаҳарнинг номи ал-Басра ёки ал-Бусайра бўлади. Агар унинг ёнидан ўтсанг ёки унга кирсанг, албатта, унинг тузли еридан, ўт-ўланидан, бозорида ва амирларининг эшигидан ҳазир бўлгин. Унинг четини лозим тутгин. Чунки, унда ер ютиш, тош отиш ва силкиниш бўладир. Бир қавмлар ётиб эрталаб маймун ва чўчқалар бўлурлар», дедилар
».
Абу Довуд ривоят қилган.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
бешинчи мақола .Ўзингиз экадиган нарсани ўйлаб кўринга Уни сиз ундирасизми ёки Биз ундирувчимизми, 6364оятлар. Инсон ва ҳайвон фойдаланадиган ўсимликни олиб давоми...

5214 21:00 / 01.03.2021
Бу улуғ имомнинг тўлиқ исмлари Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Тусий Абу Ҳомид Ғаззолий. У киши Тус вилоятининг ҳозирги Машҳад Тобарон номли шаҳарида ҳижрий давоми...

5743 16:00 / 20.08.2019
Аллоҳ таоло .Албатта, иймон келтирганлар ва яхши амаллар қилганларни Роббилари иймонлари сабабли ҳидоятга бошлайдир. Наъим жаннатларидалар, остларидан анҳорлар давоми...

28918 18:16 / 02.12.2016
Аллоҳнинг гўзал исмлари. АлМуҳайминБу сўз ҳамма нарсани қамраб олувчи деган маънони билдиради. Бу исмнинг маъноси шуки, Аллоҳ бандаларнинг барча ҳолатларига давоми...

11487 08:18 / 20.04.2017