1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

«Ҳадис ва Ҳаёт» 1-жуз. Муқаддима

10:12 / 06.10.2018 4020 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Азиз ва муҳтарам ўқувчиларимиз!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Муқаддима» деб номланган 1-жузи.
Маълумингизким, «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласи машҳур аллома, Қоҳирадаги «ал-Азҳар» дорилфунуни мударрисларидан бири шайх Мансура Али Носиф ҳазратларининг «Ат-тож ал-жомеъ лил-усул фии аҳадийсур Расул» («Расул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан аслларни жам қилувчи тож») деб номланган улкан асарларига ёзилган комил ва шомил шарҳлардан иборат тўпламдир.

«Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг дастлабки жузлари чоп этилиши билан китобсеварларнинг севимли асарига айланиб, кўплаб мухлисларнинг жавонларидан, мўмин-мусулмонларнинг қалбидан чуқур ва муносиб ўрин олди.

Эндиликда мазкур силсила таркибига кирувчи китоблар қайтадан нашр қилина бошланди. Ушбу жузларда дастлабки нашрларда йўл қўйилган баъзи хато ва камчиликлар бартараф этилиб, илмий маълумотлар таҳқиқ қилинган бўлиб, бу мазкур нодир асар савиясининг янада юқорироқ бўлишини таъминлади.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган «Муқаддима» жузи ушбу силсила ва унга асос бўлган манбалар ҳақида, силсилага оид илмий истилоҳлар, ҳадиси шарифларнинг дийнимизда тутган ўрни, ҳадис илми ва унинг тарихи, ҳадисларни ўрганиш ва уларга амал қилиш тартиб-қоидалари каби муҳим масалалар ҳақидаги дастлабки маълумотларни ўз ичига олган бўлиб, ҳадиси шарифлар гулшанининг бўсағаси бўлажак, иншааллоҳ.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Номи: «Ҳадис ва Ҳаёт» 1-жуз. Муқаддима

Нашриёт: «HILOL NASHR» Нашриёт-матбааси

Сана: 2018 йил

Ҳажми: 176 бет

ISBN: 978-9943-4448-4-3

Ўлчами: 84х108 1/32

Муқоваси: қаттиқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2018 йилдаги 25-рақамли тавсияси ила чоп этилган


Ушбу китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар олишингиз мумкин:

Суннат нима
Суннат тарихи
Ҳадисни текшириш
Муҳаддислар
«Улум ул-ҳадис»
Суннат ва фуқаҳолар
Муҳаддис имомлар ва фиқҳий мазҳаблар
Суннатнинг санад жиҳатидан тақсими
Ҳадис ила собит бўлган ҳукмларни тўртга бўлиниши
Пайғамбар алайҳиссаломдан содир бўлган амалларнинг турлари
Ҳадис ила собит бўлган ҳукмнинг даражаси
Суннат турли истилоҳларда турли маъноларни ифода қилиши
Суннат муҳаддислар истилоҳида
Суннат фуқаҳолар истилоҳида
Суннат усули фиқҳ уламолари истилоҳида
Суннат саҳобалар истилоҳида
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган нарсаларнинг иккига бўлиниши
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан пайғамбарлик сифатлари ила содир бўлган суннатлар
Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи вассалламдан пайғамбарлик сифатларидан ташқари содир бўлган суннатлар
Қандоқ нарсалар Муҳаммад алайҳиссаломдан башарлик тақозоси билан содир бўлган?
Пайғамбар алайҳиссаломдан иршод тариқасида содир бўлган нарсалар
Суннатдаги аҳкомларнинг умумий ва хусусийга тақсимланиши
Суннат ва ақоид масалалари
Саҳиҳ ҳадисларни ҳам танлай билиш керак
Ҳадисларни яхши тушуниш учун зарур омиллар
Мовароуннаҳрда ҳадис ва муҳаддислар
Китобхонга эслатма
Ҳадис ўрганувчилар одоблари
Имом Бухорий
Имом Муслим
Имом Абу Довуд
Имом Термизий
Имом Насаий
Имом Ибн Можа
Молик ибн Анас
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
Имом Доримий
Имом Ҳоким
Имом Шофеъий


Тошкент шаҳри: (+998 71) 216 29 27

Тошкент, Чорсу (+998 91) 134 82 88

Тошкент, Шайҳонтоҳур (Кўкча) (+998 97)  7552370

Наманган шаҳари: (+998 90) 322 25 22

Андижон шаҳри: (+998 90) 2110574

(илтимос код билан теринг!)

Марғилон шаҳри: (+99895) 401 49 03

Самарқанд шаҳри: (+99891) 522 44 99

Денов шаҳри: (+99893) 5035694

Ургенч шаҳри: (+99891) 4210010

www.hilolnashr.uz

(Иш вақти 09:00 - 17:00) 

Муаллиф
«Hilol-nashr» нашриёти
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳалол очиқойдиндир, ҳаром очиқойдиндир, деб номланган китоблари.МУҚАДДИМАДАНБИСМИЛЛАҲИР давоми...

3990 13:34 / 26.04.2018
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг .Бахтиёр оила, деб номланган китоблари.Ушбу китоб Ислом динининг оилавий муносабатларга оид аҳкомларининг кенг давоми...

1903 15:29 / 21.01.2021
.Одоблар хазинаси, 1, 2, 3, 4 жузлари Қорақалпоқ тилидаУранымыз ҳли сунна ўл жм мзҳабы негизинде пк ақыйда ҳм сап Исламға умтылыў, Қуран ҳм сннетти йренип мел етиў, давоми...

1401 17:18 / 12.06.2021
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва таржимонлар гуруҳи томонидан тайёрланган .Олтин силсила, мажмуасининг тўртинчи жузи.Муаллиф Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад давоми...

3565 08:49 / 19.07.2018
Аудиолар

120109 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41776 14:35 / 11.08.2021