1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

«Қуръон – Яратганнинг мўъжизаси»

15:17 / 11.09.2018 4531 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Канадалик олим Кейс Мур (Keith L.Moor) «Инсон яратилишининг босқичлари» деган асарида Қуръоннинг илоҳий китоб эканини эътироф қилган ҳолда қуйидагиларни ёзади:

«Ўрта асрларда илмнинг тараққий этиши жуда ҳам секин борар эди. Ўша пайтларда ҳомила ҳақидаги илмдан жуда ҳам оз бир нарса бор эди, холос. Аммо мусулмонларнинг муқаддас китоби бўлган Қуръони каримда инсоннинг эркак ва аёлдан чиқадиган суюқликлардан яратилиши тўғрисида баҳс кетган. Шунингдек, инсон маний деб аталган нутфадан яратилиши тўғрисида ҳам сўз борган.

Ўша нутфа аёл кишининг раҳмида қарор топиши, худди уруққа ўхшаб қолиши, олти кундан кейин урчиши ҳақидаги гапларнинг Қуръони каримда айтилиши улуғ бир нарсадир. Ўша тушган уруғлик, маний аста-секин ривожланади ва бир парча қонга айланиб, қотиб қолган қонга ўхшаб қолади. Бу «алақ» дейилади. Ана шу тухумдонда урчиган нарса парчаланади. Бу нарса секин-секин ҳомилага айланади. У катталашиб бориб, зулукни эслатадиган бир шаклга киради. Биз ҳар бир жараённи кузатиб, шаклларини чизиб қўйгандик. Ана ўша «зулук» деб аталаётган ҳайвонни ҳомиланинг Қуръондаги «зулук» деб аталган ҳолига солиштириб кўриладиган бўлса, орада ҳеч қандай фарқ сезилмайди. Шунингдек, Қуръони каримда ҳомиланинг бошқа васфлари ҳам баён қилиб берилган...»

Муаллиф
Кейс Мур
Таржимон
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳеч ким боғ ичида ғамгин ўтирган шўрпешона кампирга эътибор қаратмайди. Аммо, худди ўша кекса аёлни бирор санъат асарининг ичида кўрсак, ниҳоятда қаттиқ аҳамият давоми...

2590 10:28 / 25.07.2023
Ўқишёзишни билмайдиган биронта андалуслик деҳқонни топиш мушкул бўлган даврда Европанинг қироллари ҳатто исмларини ёзишни билишмасди. Жозеф Майк Кейб

2000 15:46 / 27.03.2024
Муҳаммад Зоҳид Қўтқу ибн Иброҳим алБурсавий.Динда зўрлаш йўқ, зеро, тўғри йўл янглиш йўлдан айри бўлди. Бас шундай экан, ким шайтон ва шайтоний фикрларни инкор давоми...

4782 12:00 / 19.01.2019
.Исломнинг байроқдоридир ўзбеклар, Исломнинг санжоқдоридир... Бу байроқни яна қайта қўлга олинг, ўша шонли йўлдан яна юринг Инсониятга буюк хизматлар қилиш давоми...

2795 14:30 / 24.04.2022