1440 йил 14 зулқаъда | 2019 йил 17 июль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN AR
Уламолар

Шайх Муҳаммад Аввома – беназир муҳаддис олим (иккинчи қисм)

10:03 / 26.09.2018 1408 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Муҳаммад Аввома –  беназир муҳаддис олим

 (иккинчи қисм)

 

Икки шайхнинг илмий ишида кўрсатган хизматлари

Фазилатли шайх Абдуллоҳ Сирожиддин роҳимаҳуллоҳ

Аллоҳ таоло Муҳаммад Аввомага биринчи шайхи, устози шайх Абдуллоҳ Сирожиддин ҳазратларига икки жиҳатдан хизмат қилишни насиб этди: биринчиси «Шаъбония» мадрасасида қилган хизматлари, иккинчиси – чоп этилган китобларидаги хизматлари.

 

«Шаъбония» мадрасасидаги хизматлари

Муҳаммад Аввома бу мадрасага ўзларини тўлиқ бахшида қилгандилар, бу маскан уйларидан ҳам азизроқ эди. Тонг саҳарданоқ дарс бериш ва топшириқлар учун мадрасага келиб, пешин пайти уйга қайтардилар. Сўнг асрда яна мадрасага қайтиб, талабалар билан ишлаш, мутолаа қилиш ва дарсларни такрорлаш учун келиб кетардилар. Сўнг учинчи маротаба хуфтон намозидан кейин мадрасада келиб, шу ерда ётиб ўқийдиган талабаларни назорат қилиш, ҳолидан хабар олиш, муаммоларини ҳал этиш, керакли нарсалар билан таъминлаб бериш учун борар эдилар.

Бир куни шайх Абдуллоҳ Сирожиддин биродарлари шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғуддага кейинги пайтлар мадрасанинг ишлари оғирлашиб, ташвиши кўпайиб кетгани ҳақида гапириб туриб, «Шайх Муҳаммад Аввомадан бошқа ёрдамчим йўқ», дедилар. Яна бир куни: «Қанийди шайх Муҳаммад Аввомага ўхшаган ўнта одамим бўлса», деганлар. Яна бошқа сафар мадраса мударрисларига: «Агар шайх Муҳаммад Аввомага ўхшаган яна битта одамим бўлганида, мадрасадаги барча дарсларга устозлик қилишга кифоя қилган бўлар эди», деганлар.

Шайх Муҳаммад Аввома ушбу мадраса хизматида бирон марта кеч қолмаганлар ёки давоматда бирор қусурга йўл қўймаганлар, ҳафсаласизлик қилмаганлар. Ҳатто ўзларининг тўйи куни ҳам эрталаб ишга кечга қолмай келганлар. Шу ҳолат бир умр, мунтазам давом этган.

Хизмат мана бундай бўлибди. Ихлос мана бундай бўлибди. Натижа ва самара ҳам шунга мувофиқ бўлади.

Кунларнинг бирида Муҳаммад Аввоманинг ўғиллари шайх Абдуллоҳ Сирожиддиннинг зиёратига бориб, у кишидан ҳадисдан ижоза беришларини илтимос қилади. Устоз ва шогирд ўртасидаги алоқа кучлилигидан, шайх Абдуллоҳ Сирожиддин Муҳаммад Аввомага тўлиқ ишониб, эътимод қилганидан у кишининг фарзандларига бир сўз билан: «Мен отангизга мен орқали ижоза беришга ижоза берганман. Бориб, ижозани отангиздан олаверинг», деган. Бу энг юқори мартабадир. Шайх бошқа бирор одамга бундан-да юқорироқ ишонч билдиргани ва бундай юксак илмий мартаба берганини билмаймиз.

 

Шайхлари ёзган китобларнинг нашрига ёрдамлари

Муҳаммад Аввома устози шайх Абдуллоҳ Сирожиддиннинг китобларини нашр қилиш ишларига масъул эди. Нашр жараёнидаги барча ишларни: таҳрир, тузатишлар киритиш, қайта кўриб чиқиш ва бошқа вазифаларни ўзи бажарар эди. Муҳаммад Аввома бу иш давомида устозидан китоб таълиф қилиш борасида кўп фойдалар олди, тажриба тўплади, услуб, илм ва одоб ўрганди.

Бир куни Муҳаммад Аввома устозининг «Саййидимиз Муҳаммад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» деган китобларини нашрдан олдин маслаҳат учун олиб келди. Устоз китобнинг муқовасида ўзининг исми «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам» сўзларидан юқорига қўйилганини кўриб, жаҳли чиқди, норози бўлиб, «Менинг исмим саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари устида турадими?!» деб, муаллиф исмини сарлавҳа тагига ёзишни буюрди.

Яна бир мисол. Муҳаммад Аввома устозининг китоб ёзишда сўзларни саралаши, сўз танлашидан олган фойдалари ҳақида сўзлаб, ўғли Муҳиддин Аввомага шундай ҳикоя қилган экан: «Ҳалаб шайхларидан бири «Ила варосатил анбиё» (Анбиёларнинг меросхўрларига) деб номланган китобни нашр қилдирди. Шайх Абдуллоҳ Сирожиддин бу китобни кўриб, китобнинг сарлавҳаси ҳақида: «Қандай қилиб анбиёларнинг меросхўрларига биров келиб насиҳат қилади?! Ахир уларнинг ўзи бошқаларга насиҳат қилади-ку?» деганлар».

Муҳаммад Аввома устози шайх Абдуллоҳ Сирожиддиннинг «Шарҳ Байқуния» китобининг биринчи нашри ва «Ал-Ийман би аволим ал-аахироти ва аҳвалиҳа» китобининг биринчи нашридан бошқа барча китобларида юқорида айтилганидек хизмат қилганлар. Чунки у зот бу икки китобни Муҳаммад Аввома билан танишишдан аввал ёзган эдилар.

 Фазилатли шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда роҳимаҳуллоҳ

Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғуддани таниган ҳар бир киши у кишини илмга, таҳқиққа, қўлёзмаларга қанчалик қизиқишини билади, у зотнинг одоб ва тадқиққа тўлиб-тошган бир мадраса эканликларини ҳис қилади. Муҳаммад Аввома ушбу мадрасада ўзидан аввал ҳеч ким эришмаган муваффақиятларга эришди, бу борада унга тенг келадигани бўлмади. У шайхининг илм, таҳқиқ, қўлёзмаларни кўчириш, қиёслаш, тадқиқ қилиш соҳаларидаги барча хизматларини ўзига лозим тутди. Фазилатли шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда таҳқиқини бошлаган «Ар-Рофъу ват-такмил» китобининг бошидан бошлаб, то Муҳаммад Аввома Ҳалабдан чиқиб кетгунича, яъни устози шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда Ҳалабдан Саудиянинг Риёз шаҳрига кўчиб кетганларидан кейин ҳам қўлёзмани кўчириш босқичидан то тайёр китоб шаклига келгунича хизматида бўлдилар.

Буларнинг барчаси Муҳаммад Аввомага толиб ва ўрганувчи, фойда олувчи ва тарбияланувчининг руҳияти бўлиб хизмат қилди, унга доимий ҳамроҳ бўлди. Шунинг учун Муҳаммад Аввома бу хизматлардан улкан фойдалар олди, илм тўплади, ривожланди ва ўз соҳасининг моҳир устаси бўлиб етишди. У устозидан қўлёзмаларга муҳаббатни ўрганди, уларнинг керакли жойларини қидириш, уларни кўчириб олиш услуби, уларнинг хат улублари, имло қоидаларини ўрганди, сўнг уларни солиштириш, матнларнинг тўғрилигини аниқлаштириш, асл нақлларни кўриб, текшириб, улар билан солиштириб чиқишни ўрганди, сўнг китобни нашр қилишни ўрганди ва энг муҳими – бу ишлардан завқ ола билди, ҳушёр, сезгирликни ўрганди. Шундай қилиб, шайх Аввома устозининг ишончли кишиси, элчиси ва вакилига айланди. Муҳаммад Аввомани қўлёзмаларни таҳқиқ қилишга йўналтирган илк инсон – устози шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда бўладилар.

Қуйида шайх Аввоманинг устозлари қаламига мансуб бўлган ва чоп қилинишида у зот бевосита иштирок этган китобларни келтириб ўтамиз:

·    Имом Лакнавийнинг «Ар-Рофъ ват-такмил» китоби.

·    Имом Лакнавийнинг «Ал-Ажвиба вал-фодила» китоби.

·    Имом Муҳосибийнинг «Рисолатул мустаршидин» китоби.

·    Имом Лакнавийнинг «Иқоматул-ҳужжа» китоби.

·    Мулла Али Қорийнинг «Фатҳу бабил-Иная» китоби.

·    Имом Кашмирийнинг «Ат-Тасриҳ фии маа тавааторо фии нузулил-Масиҳ» китоби.

·    Имом Қорофийнинг «Ал-Иҳкам фии тамйизил фатааваа ъанил аҳкам» китоби.

·    Мулла Алий Қорийниниг «Фатҳу бабил-Иная» китобининг биринчи жузи.

 

Хутбага чиқишлари

Муҳаммад Аввома ўн саккиз ёшларида «Суқул Атторийн»даги масжидда илк маротаба хутба қилишга чиққанлар. Шундан сўнг қирқ ёшларигача Ҳалабнинг кўплаб масжидларида ваъз, насиҳат, маъруза қилиб юрганлар.

Мударрислик қилган фанлари

·    Ақийда

·    Улумул Қуръон

·    Тафсир

·    Аятул аҳком

·    Ҳадис

·    Мусталаҳул ҳадис

·    Аҳадийсул аҳком

·    Фиқҳ

·    Наҳв

Мадинаи Мунавварада ўзларини илмга бағишлашлари

Ҳижрий 1400 йилнинг ўрталарида Аллоҳ таоло Муҳаммад Аввомага Мадинаи Мунавварада яшашни насиб қилди, неъматининг икромини зиёда қилиш учун Муҳаммад Аввомага бу сафарнинг сабабларни ҳам ҳозир қилиб қўйди, яъни илм ва ривожланиш учун унга кўп бўш вақт берди. Натижада шайх Аввома кечаю кундуз, эрталабу кечқурун кутубхонада ёки уйда ўзини илм, китоб ўқиш, китоб ёзиш, қўлёзмаларни таҳқиқ қилиш, уларнинг ҳошиясига изоҳ ёзишга бағишлади. Бунга қўшимча ҳолатда шайх ёлғиз, узлатда, дунёвий машғулотлардан узоқда яшар, ижтимоий алоқалари кам эди. Қўл остида эса манбалар сероб, қўлёзмалар ва нодир асарлар ҳам мавжуд эди. Хуллас, у кишига бошқа ҳеч кимга берилмаган шарт-шароитлар муҳайё эди. Муҳаммад Аввома ушбу хайр-баракадан унумли фойдаландилар. Бу эса Аллоҳнинг фазли бўлиб, уни Ўзи хоҳлаган кишига беради.

 

Таълиф ва таҳқиқ қилган асарлари

 

·    Ал-Кашиф фии маърифати ман лаҳу риваятун фил кутубис-ситта

·    «Ал-Кашиф» асарига ҳошия

·    Мажолис

·    Ал-Мадхалул ила илмис-сунан

·    Адабул-ихтилаф фии масоилил-илми вад-дин

·    Абҳасун ҳадисия ҳадифа ли тасҳиҳил масорил-илм:

1.   Ҳукмул амали бил ҳадисиз-заиф

2.   Ат-Таҳриру минат-таваруди ъала қовл

3.   Калиматун фит-таваққий минат-таҳриф

·    Асарул ҳадисиш-шариф фи ихтилофил-аимматил фуқаҳо розияллоҳу анҳум

·    Насбур-роъя ли аҳодисил-ҳидоя

·    Буғятул Алмаий фи тахрижиз-Зайлаъий

·    Миату ҳадисин қудсийин маъа шарҳиҳа

·    Мин сиҳоҳил аҳодисил қисор лин-нашиатис-сиғор

·    Китабу Сунани Абу Довуд

·    Мусоннаф Ибн Абу Шайба

·    Тақрийбут-таҳриб

·    Ал-Ансоб

Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
...Аллоҳ таъоло илм аҳлидан ҳеч нарсани яширмасдан, одамларга гапириб беришлари хусусида аҳду паймон олган. Шунинг учун ҳар бир саҳиҳ, Аллоҳдан қўрқадиган тақводор давоми...

1535 21:56 / 27.04.2017
Зиёратrdquo рукнидаги туркум суҳбатларнинг навбатдаги сонида 1943 йили Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назорати масъул котиби ва Ўзбекистон қозиси давоми...

2194 15:52 / 04.04.2018
Зиёрат рукнидаги туркум суҳбатларнинг навбатдаги сонида Сирожиддин Жаҳонгировнинг ибратли ҳаёт йўллари билан танишиб чиқамиз.Сирожиддин ЖаҳонгировСаййид давоми...

2758 15:21 / 31.01.2018
ШЕЙХ МУХАММАД САДЫК МУХАММАД ЮСУФ РАХИМАХУЛЛАХВсевышний Аллах сказал .Поистине, боятся Аллаха из Его рабов лишь ученые знающие, Сура Фатир, аят 28.Посланник давоми...

6912 15:54 / 09.11.2017
Топ рейтинг www.uz Openstat