1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Зиёрат диний-маърифий суҳбатларга бой бўлди

16:05 / 24.09.2018 3252 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 23 сентябрь куни етук муҳаддис олим шайх Муҳаммад Аввома юртимиздаги зиёратларининг бешинчи кунини Қарши шаҳридан бошладилар.

Шайх Муҳаммад Аввома бошчилигидаги зиёратчилар гуруҳи Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги Қовчин қишлоғидаги Абу Муин Насафий қабрини зиёрат қилдилар. Дуои фотиҳалардан сўнг, шайх ҳазрат барча қатнашчиларга дилтор суҳбат қилиб бердилар. Даставвал Қарши (Насаф)дан етишиб чиққан улуғ алломалар, сўнгра Абу Муин Насафийнинг ҳаёти, фаолияти ва илмий ижоди ҳақида тўхталдилар.

– Абул Муин Насафий асарларининг кўпи калом илмининг турли масалаларига бағишланган, – дедилар шайх ҳазратлари. – Олимнинг муаллифлик қилган энг катта манба бу – “Табсиратул адилла” китобидир. У калом илмида энг муҳим манба, кенг ҳажмли, илму калом олимлари орасида машҳур бўлган кучли китобдир. Табсиратул адилла – Имом Насафийнинг эътиқодий масалаларда ҳужжатлари энг аниқ келтирилган китобдир. Далиллар ўта дақиқ. Ғоятда фойдали китоб.

Суҳбат якунида узундан-узун ва хайрли дуолар қилинганидан сўнг, зиёратчилар Сурхондарё вилояти Шеробод туманида жойлашган Абу Исо Термизий мақбараси томон йўл олдилар.

Шеробод туманининг шарқий томонидан 6 км масофада катта қабристон ёнида жойлашган мақбара XI–XII аср меъморий ёдгорликларидан ҳисобланади. Буюк муҳаддис Абу Исо Муҳаммад Термизий шу мақбарага дафн этилган.

Аввал шайх Муҳаммад Аввома ва улар бошчилигидаги зиёратчилар гуруҳи Абу Исо Муҳаммад Термизий қабрлари олдида дуои фотиҳага қўл очдилар. Сўнгра шайх мақбара ёнида жойлашган масжидда ўзига хос суҳбат ўтказдилар. Масжид тингловчилар, толиби илм ва илм аҳли билан тўла эди.

Суҳбат давомида шайх ҳазрат улуғ алломанинг «Ал-Жомиъ-ас-саҳиҳ» (Ишонарли тўплам, яъни «Сунани Термизий»); «Аш-шамоил» («Шамоили Муҳаммадия») асарларига алоҳида тўхталиб ўтдилар. Улардан баъзи бир ҳадисларни келтириб, тингловчиларга рисоладагидек шарҳлаб ҳам бердилар. Суҳбат ғоятда қизиқарли тусда якун топди.

Куннинг иккинчи ярмида зиёратчилар Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрига ташриф буюрдилар. Меҳмонлар ал-Ҳаким ат-Термизий мажмуасини зиёрат қилдилар, улуғ алломанинг қабри устида дуои фотиҳалар қилинди. Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий шом намозини ўқиб бердилар.

Шайх Муҳаммад Аввома ҳазратлари ал-Ҳаким ат-Термизийнинг ёзган «Наводир ул-усул фи маърифат ахбор ар-расул» («Расулуллоҳ хабарлари ҳақидаги нодир усуллар») китобларидан бир қанча ҳадисларни ровийлари билан ўқиб бердилар. Қувонарлиси шундаки, тингловчиларга шу ҳадислардан ижоза бердилар ва дуои хайрлар қилдилар.

Шу аснода Шайх Муҳаммад Аввома ҳазратлари ва улар бошчилигидаги зиёратчилар гуруҳи ўз ташрифларига якун ясаб, Термиз аэропортидан Тошкентга қараб йўл олдилар.

Сафар билан боғлиқ янгиликларни интернет ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифаларимизда кузатиб боринг.

 

Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Германиянинг социалдемократик партияси Германия ва Европанинг исломлашиб кетаётганлиги хавфи ҳақидаги нашрлари билан машҳур бўлган сиёсатчи ва ёзувчи Тило давоми...

1747 08:30 / 20.12.2018
2015йилда .Дунё гўзали, унвонини қўлга киритган Пиа Вурцбах Саудия Арабистонига ташриф буюрди.Олти йил олдин дунёнинг энг гўзал аёли сифатида тан олинган Пиа давоми...

1386 19:30 / 26.11.2021
Соҳа мутахассисларининг маълумотларига кўра, инсоннинг бошида тахминан уч юз минг дона соч толаси бўлар экан. Ҳар бир тола остида вена, артерия қон томирлари, асаб давоми...

1629 15:36 / 25.10.2023
Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи Умра сафарига жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. Мамлакатимизда миллийдиний қадриятларимизни асрабавайлаш ва давоми...

1925 09:20 / 29.10.2018
Аудиолар

120413 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42039 14:35 / 11.08.2021