1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Бухоро зиёрати давом этмоқда...

13:09 / 22.09.2018 4800 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Ислом дунёсининг машҳур олими шайх Муҳаммад Аввома ва улар бошчилигида делегация Бухорои шарифнинг муқаддас қадамжоларини зиёрат қилишда давом этдилар.

Илк зиёратгоҳ Абу Ҳафс Кабир (Имом Ҳожатбарор) қадамжолари бўлди. У ерда шайх ҳазрат ва зиёратчиларни республикамиздаги диний таълим йўналишида сабоқ бераётган ўқитувчи-домлалар катта эҳтиром ила кутиб олдилар.

Шу ўринда, Абу Ҳафс Кабир (767-832) ҳақида икки оғиз сўз.

Абу Ҳафс Аҳмад ибн Ҳафс аз-Зиракон Абдуллоҳ ал-Бухорий милодий 767 йилда Бухорода туғилганлар. Ўз исмлари Саййид Аҳмад.

Юксак илми туфайли "Кабир" (Буюк), соҳиби каромат сифатлари сабаб "Ҳожатбарор" дея эъзозланган. Хожа Абу Ҳафс Кабир шарофатларидан Бухорои шариф "Қуббатул ислом" унвонига эришган.

Қуръон тиловатидан сўнг, шайх ҳазрат Абу Ҳафс Кабирнинг қабрларини ҳурмат ила зиёрат қилдилар. У ердаги ҳужралар, ҳовуз, минорани томоша қилдилар.

Шу ернинг ўзида шайх Муҳаммад Аввома ҳазратлари ташриф буюрганларга шаръий илмларни ўз соҳа эгасидан таълим олиш зарурлиги билан боғлиқ мавзуда суҳбат қилдилар. Суҳбат давомида шайх ҳазрат тингловчиларга мавзу билан боғлиқ бир қанча қиссаларни ҳам келтириб ўтдилар. Учрашув барча иштирокчиларда унутилмас, ёрқин таассуротлар қолдирди.


Сўнгра Чашмаи Аюб (“Аюб булоғи”) қадамжосига қараб йўл олинди. Зиёратчилар қадамжо ичида жойлашган Имом Бухорийнинг устозлари Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Муснадий қабрларини зиёрат қилишди, Қуръони каримдан оятлар ўқилди. Дуои фотиҳадан сўнг ҳадис илми, ҳадис илмининг фазилатлари, Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Муснадийнинг ҳадис илми ривожи учун қилган хизматлари шайх Муҳаммад Аввома ҳазратлари томонидан алоҳида эътироф этилди.


Шундай кейин Абу Бакр Исҳоқ ал-Гулабодийнинг қабрлари зиёрат қилинди. У киши ҳижрий 380 йилда вафот этганлар. Машҳур асарлари  “Тасаввуф аҳлини масҳаби билан танишиш” деб  номланади. Абу Бакр Исҳоқ ал-Гулабодий тасаввуф намоёндаларидан бўлганлар. Шайх Муҳаммад Аввома ҳазратлари у кишининг қабрлари устида тиловат қилиб, дуои хайрлар қилганларидан сўнг, қисқача у киши ҳақида тўхталиб ўтдилар. Шунингдек, тасаввуф ва шаръий илмлар фазилатлари борасида, мазкур илмларга бўлган эҳтиёжимиз ҳақида ҳам сўз юритдилар.

Ташрифга доир маълумотлар интернетдаги расмий саҳифаларимизда ёритиб борилади. Бизни кузатиб боринг.

Islom.uz портали таҳририяти


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Покистон расмийлари .TikTok,ни Исломга ҳурматсизлиги ва ЛГБТни тарғиб қилгани учун Синд олий суди ушбу иловани тақиқлаб қўйди. The News газетаси хабарига кўра, бу сўнгги давоми...

1864 14:51 / 30.06.2021
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилигидаги уламолар Тошкент вилоятига ташрифи давомида масжидлар, маҳалла фуқаролар йиғини ва давоми...

1978 21:00 / 08.07.2021
27 октябрь куни юртимизда Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга депутатлик сайлови ўтказилди. Сайлов жараёнларини кузатиш учун бир давоми...

1360 16:37 / 14.12.2024
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Расулуллоҳга дуруду салавотлар бўлсинМаълумингизким, 2 май куни тонгдан Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад давоми...

4351 03:16 / 07.05.2020