1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистонлик имомлар Россияда диний-маърифий суҳбатлар ташкил этади

07:05 / 22.09.2018 6392 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги саккиз нафар имомлар Россия Федерациясининг Свердловск минтақасида диний-маърифий суҳбатлар ўтказиш учун жўнаб кетдилар. 


Улар Тошкент шаҳридаги "Тўра бува" жоме масжиди имом-хатиби Ҳамдамов Шавкат, "Дўстжонбой" жоме масжиди имом-хатиби Атажонов Баҳром, "Али ибн Абу Толиб" жоме масжиди имом-ноиби Мирсадиқов Нурулла, "Қатортол" жоме масжиди имом-хатиби Алимов Аброр, "Шайх Зайниддин" жоме масжиди имом-хатиби Абдукаримов Ҳусниддин, "Катта Қозиробод" жоме масжиди имом-хатиби Юнусов Абдуқаҳҳор, "Новза" жоме масжиди имом ноиби Убайдуллаев Ислом ва "Хўтан" жоме масжиди имом-хатиби Мамадалиев Абдумалик Россияга хизмат сафарига юборилди. Диний-маърифий суҳбатлар Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқаролари билан ташкил этилади. Ушбу тадбирлар Свердловск мусулмонлари диний идораси томонидан ташкил этилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 31 октябр куни юртимиз бўйлаб жомеъ масжидларда .Қарз зиммадаги оғир масъулият, мавзусида суҳбатлар бўлиб ўтади. Қувонарлиси, эндиликда халқимиз давоми...

589 12:00 / 31 октябрь
Жорий йилнинг 30 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида бир гуруҳ диний соҳа ходимларига .Ватаннинг садоқатли фарзандлари ndash фидоий инсон, кўкрак давоми...

1886 14:55 / 31.08.2023
Халқаро Нақшбанд туризм фестивалиrdquo доирасида ўтказилаётган тадбирлар бугун Тошкент шаҳрида давом этди. Эрталаб фестиваль иштирокчилари Ҳазрати Имом давоми...

3145 16:01 / 13.11.2018
Туркиянинг Янги маҳалла тумани таълим ва интизом кенгаши мажлислар залида ҳифз курсини тамомлаган талабаларни ратификация қилиш маросими ўтказилди. Бу ҳақда TRT давоми...

1996 11:40 / 20.12.2021
Аудиолар

211053 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130314 14:35 / 11.08.2021