1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Абу Абдураҳмон Авф ибн Молик Ашжаъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

05:43 / 17.09.2018 3584 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Абдураҳмон Авф ибн Молик Ашжаъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Биз тўққиз ёки саккиз ёки етти нафар киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида эдик. У зот: «Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилмайсизларми?» дедилар. Биз ўша кунларда янги байъат қилган эдик. Ва: «Эй Расулуллоҳ! Биз сизга байъат қилдик­‑ку?» дедик. Сўнгра у зот яна: «Аллоҳнинг Расулига байъат қилмайсизларми?» дегандилар, биз қўлларимизни узатиб: «Эй Расулуллоҳ, сизга байъат қилдик‑ку? Қайси нарсага байъат қиламиз?», дедик. Шунда у зот: «Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмасдан ибодат, беш вақт намозларни ўқиш ва итоат қилиш», деб овозларини пасайтириб, енгил: «Одамлардан бирор нарса сўраманглар», дедилар. Авф ибн Молик: «Мен байъат қилган тоифалардан баъзиларини кўрдим, улардан бирорталарининг қамчилари ерга тушиб кетса, бирор кишини олиб беришини сўрашмас эди», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳга энг маҳбуб юртлар масжидлардир. Аллоҳнинг энг кўп давоми...

1934 08:35 / 18.09.2019
. ,. . ., .6266. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қиёмат куни мўмин бандани тарозусида ҳусну хулқидан давоми...

2146 09:53 / 08.12.2018
БИРИНЧИ ҲАДИС quot quot . . quot . . quot .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий давоми...

4996 15:45 / 27.05.2017
. , . ,. .93. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳнинг одамлардан бўлган аҳли бор,, дедилар. .Улар давоми...

2439 08:05 / 23.12.2019
Аудиолар

211009 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130269 14:35 / 11.08.2021