1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ҳомиладор аёл номози

06:30 / 05.09.2018 5868 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Менинг ёшим 22да. Номоз ўқишим учун иҳлос қилиб оятларни дуоларни ўргана бошлагандим. Ҳозирда Худога шукур ҳомиладорман. Ой куним яқин. Соғлигим булмай шифохонага тушиб қолгандим. Бир опадан номоз ҳақида сўрагандим, номоз ўқиш учун тоза пок булиб юришиз керак кийимлариз пок бўлиши керак дедилар. Фарзандизни ювинтирасиз, кийимчаларини ювасиз қўлингиз, кийимингиз макруҳ бўлиши мумкин. Шунинг учун насб бўлса фарзандлариз катта бўлганидан кейин ўқисангиз ҳам бўлади дегандилар. Саволим шундан иборатки, қачон номоз ўқишни бошласам бўлади? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ўша опанинг фарзандлариз катта бўлганидан кейин ўқисангиз ҳам бўлади” деган гапи ўта хатарли гап. Ҳозирдан бошланг намозни, билганингизча ўқинг. Валлоҳу аълам!


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Ҳурматли устозлар, намозда саждаи сахв вожиб бўлиб қолсаю лекин саждаи сахв қилмасдан намозни тугатса намозни бошқаттан ўқиш керакми 2. давоми...

5957 13:52 / 19.03.2018
Ҳадисда келишича, инсонларни кулдириш учун ёлғон ишлатиш мумкин эмас. Лекин қизиқчилар ҳаётда бўлган воқеалар билан бирга ёлғондан тўқилган латифалар билан ҳам давоми...

3306 15:49 / 24.04.2016
Ассалому алайкум Хадисларда қариндошлик алоқасини узманглар деб кўп такидланган. Бу гунохлигини биламан. Аммо саволим шуки бир қариндошимни куфр иш яъни сехр давоми...

3408 09:38 / 18.03.2019
Бир куни уйимизга лўли келди, садақа сўради ва менга фол очиб қўйиши мумкинлигини айтди. Шу каби фол очувчи лўлиларга садақа бериш жоизмиЙўқ уларга садақа бериш давоми...

4133 15:47 / 26.04.2016
Аудиолар

211022 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130281 14:35 / 11.08.2021