1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ихлоснинг фазли (22-тавсия)

17:04 / 08.01.2017 7167 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ихлоснинг фазли (22-тавсия)

 

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени Яманга юбораётганларида: «Эй Аллоҳнинг Расули, менга тавсия беринг», дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Динингда холис бўл, шунда озгина амал ҳам сенга кифоя қилади», дедилар».

Ҳоким ривоят қилган.

 

Изоҳ: Инсон иймонини нафсининг васвасасидан, тоатини риёга олиб борувчи нарсалардан покласа, ихлос билан қилган озгина амали ҳам унга кифоя қилади.

 

Савбондан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: «Мухлис бандаларга шодлик бўлсин! Улар ҳидоят шамчироқларидир. Ҳар қандай зулматли фитна улардан зоил бўлади».

Байҳақий ривоят қилган.

 

Изоҳ: Амалларини ширкдан, риёдан поклаган, ички дунёсини ислоҳ қилган мухлис бандаларга охиратда кўзни қувонтирадиган шодлик ваъда бўлди. Улар одамларни ҳидоятга чорловчи ҳидоят маёқларидир. Аллоҳга бўлган  ихлослари туфайли бу зотлар динларида ҳеч қандай фитнага учрамайдилар.

 

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ азза ва жалла фақат холис амални, Ўзининг важҳи исталган амалнигина қабул қилади», дедилар».

Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.

 

Ҳадислардан олинадиган фойдалар:

1. Динда холис бўлган банданинг ихлос билан қилган озгина амали ҳам унга кифоя қилади.

2. Амалларини ширкдан, риёдан поклаган, ички дунёсини ислоҳ қилган мухлис бандаларга охиратда кўз қувончи бўладиган шодлик насиб бўлади.

3. Мухлис бандалар  одамларни тўғри йўлга чорловчи ҳидоят маёқларидир. Аллоҳга бўлган  ихлослари туфайли улар дин борасида ҳеч қандай фитнага учрамайдилар.

4. Аллоҳ таоло Ўзи учун ихлос билан қилинган амалларнигина қабул қилади.

 

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф тайёрлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умму Кулсум бинти Уқба ибн Абу Муъайт розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг.Одамларнинг орасини ислоҳ қилувчи одам давоми...

4743 05:00 / 06.03.2017
. . Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Пешин ҳамда Асрда .Вассамаи ватториқ,, .Вассамаи затил давоми...

1046 19:00 / 30 апрель
. . .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қачонки, бирортангиз Исломини чиройли қилса, унинг қилган давоми...

5534 13:30 / 05.02.2020
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Кимга илмсиз равишда фатво берилса, бунинг гуноҳи унга давоми...

5876 18:30 / 23.03.2022