1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хорижда диний таълим олишни мувофиқлаштириш жорий этилди

05:22 / 16.08.2018 4206 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг талабларини бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида таълим олишлари учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижий диний таълим муассасаларида таълим олиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарори, жорий йилнинг 13 август куни қабулқилинди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳузурида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида таълим олишига кўмаклашиш бўйича маслаҳат кенгашитузилади.

Маслаҳат кенгашининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

-Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида таълим олишга бўлган эҳтиёжини қондириш;

-Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларига ҳужжатлар топшириши, таълим олиши ва таълим муассасаларини тугатганидан кейин иш билан таъминланиши юзасидан уларга тавсиялар бериш;

-Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларига ҳужжатлар топшириши, таълим олиши ва таълим муассасаларини тугатганидан кейин иш билан таъминланиши юзасидан уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;

-Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида таълим олиши учун тавсия этиладиган таълим муассасаларининг ҳар йиллик рўйхатини шакллантиришда иштирок этиш;

-Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг жойлардаги вакилликлари билан ҳамкорликда фуқароларга хорижий диний таълим муассасаларида таълим олиш бўйича маълумотлар бериш;

-Ўзбекистон Республикаси фуқароларига уларнинг хорижий диний таълим муассасаларида таълим олишига амалий ёрдам кўрсатишда иштирок этиш.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари диний таълим олаётган ҳамда ўқишга кириш учун ҳужжат топшираётган хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатиш, ўзаро тизимли маълумот алмашинуви ҳам йўлга қўйилади.

ДИҚ Матбуот хизмати

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда .Ҳар бир жон ўлимни тотувчидир, деб марҳамат қилган. Мўминмусулмонлар Аллоҳ таолонинг қазою қадарига бўйсуниб, мусибат келганда давоми...

17249 20:03 / 09.09.2017
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан .Олий даражали Имом Бухорий, ва .Имом Бухорий, орденларининг яратилиш тарихи ҳамда ушбу олий мукофотнинг илк давоми...

911 14:32 / 07 май
Бугун Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Малайзия олий таълим вазири Моҳамед Халид Нордин билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда .Дунё, АА мухбири хабар берди. Суҳбат давоми...

1916 17:01 / 23.03.2023
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмийтадқиқот бўлими 20242025 ўқув йили учун олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига абитуриентлардан ҳужжатларни давоми...

4801 10:54 / 08.06.2024
Аудиолар

211059 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130320 14:35 / 11.08.2021