1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Маҳрам билан хажга боришдаги ҳийла

08:00 / 12.08.2018 6279 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Ассалому алайкум! Баъзи аёллар маҳрами йўқлиги ёки маҳрам билан боришнинг имконияти йўқлиги сабабли, бошқа бегона эркакларга никоҳланиб ҳажга кетишади. Яъни ҳийла ишлатишади. Қайтиб келганидан сўнг бу никоҳ ҳақида ҳеч ким эслаб ҳам ўтирмайди, ваҳоланки улар шаръан эр-хотин бўлиб қолишади. Савол : бундай ҳийла никоҳи шариатда жоизми? 

Жавоб:

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

 Ва алайкум ассалом! Шариатимизда никоҳнинг ўз мақсадлари бўлиб, улардан бири эр ва аёл ўз иффатларини сақлаши ва насл қолдиришлари ҳисобланади. Ҳажга кетишдаги никоҳда бундай мақсад кўзда тутилмайди. Лекин никоҳнинг шартлари топилган ҳолда никоҳ қилинган бўлса, албатта никоҳ боғланади, улар шаръан эр-хотин ҳисобланадилар. Эрнинг зиммасига маҳр вожиб бўлади ва албатта ўз-ўзидан нафақа, эр вафот топса идда, мерос масалалари уларга жорий бўлади. Сиз айтганингиздек бу никоҳда шу ҳақларни зое бўлиши, кимларнингдир ҳаққи кимларгадир ўтиб кетиши ҳолатлари вжудга келади. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Ассалому Алайкум Ва Роҳматуллоҳи ва Барокатуҳ Ҳурматли ва фазилатли шайҳ ҳазратлари Аллоҳ қилаётган ишларингизда мададкор бўлсин.Омин Рамазон ойида давоми...

7119 03:05 / 08.06.2017
Ҳурматли Шайх, сизга қуйидагича саволларим бор эди1. Қутайба ибн Муслим саҳобий бўлганми. Домламизнинг айтишига кўра ва тарих китобларимизда ёзилишича, у давоми...

4641 16:03 / 27.04.2016
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Аллоҳ сизга узоқ умр, сиҳатсаломатлик берсин, мартабангиз бундан ҳам улуғ бўлсин. Саволим хотин билан бирга бўлиш давоми...

3952 20:51 / 24.04.2016
Савол Ражаб ойининг биринчи кунини ухламасдан кутиб олса яхши бўладими Ўша кеча нима амаллар билан, нималарни ўқиб ўтказсак яхши бўлади Жавоб Шайх Муҳаммад давоми...

7351 18:00 / 12.01.2024
Аудиолар

211069 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130330 14:35 / 11.08.2021