1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қушларнинг тезаги

08:05 / 29.07.2018 5090 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Ассалому алайкум! Масжидимизни очиқ айвони тепасига хар хил қушлар қўниб туради. Улардан тушган тезак гиламга ёпишиб қотиб қолибди. Шу гиламни устида намоз ўқиса бўладими? Бу ерга жойнамоз солишмайди, тушак эса у тезакларни ёпмайди?

Жавоб:

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

 Ва алайкум ассалом!

Гўшти ейиладиган паррандаларнинг тезаги пок ҳисобланади. У ерда намоз ўқиш шак-шубҳасиз жоиз. кабутар, мусича, чумчуқ, олақанот, қалдирғочларнинг тезаги пок ҳисобланади. "Кифоя" китобида қуйидагича келади:

Аммо ейиладиган қушнинг ахлати покдир.

Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг устига кабутар тезак ташлаганда, тош билан артиб ташлаб, намоз ўқиган.

Худди шундай ҳолат Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг устиларига чумчуқ тезак ташлаганда ҳам бўлган. У киши бармоқлари билан артганлар.

Масжидул Ҳаром ва бошқа масжидларда қадимдан кабутарлар боқиб келинган.

Илло, товуқники худди икки чиқиш йўлидан чиқадиган нарсалар, қон ва ароқ каби оғир нажосатдир.

Бу жумлада оғир нажосатлар ҳақида сўз бормоқда. Нажаслиги қатъий далил билан собит бўлган нарса «оғир нажосат» ҳисобланади. Бунга оққан қон, гўштини еб бўлмайдиганларнинг тезаги ва пешоби, агар ўша ҳайвон таом емайдиган даражада кичик бўлса ҳам, ароқ, ҳавода тезак ташламайдиган уй ўрдаги ва ғози ҳамда товуққа ўхшаш паррандаларнинг тезаги, ўлимтикнинг гўшти ва териси, итнинг тезаги, йиртқичларнинг тезаги ва сўлаги, оғизни тўлдириб чиққан қайт, одамдан чиқиб, таҳоратни синдирадиган нарсалар киради. Валлоҳу аълам!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Ассалому алайкум ҳурматли Шайх ҳазратлари Қилаётган хайрли ишларингизга Аллоҳ улкан ажрлар адо этсин. Сизга бир савол билан мурожаат қилмоқчи эдим. давоми...

4281 20:08 / 27.04.2016
Баъзан шундай ҳолатлар пайдо бўлиб қоладики, одамларга бирор яхшиликни қилмоқчи бўлганингда ёлғон гапиришга мажбур бўлиб қоласан киши. Масалан, эрхотинларни давоми...

4103 16:04 / 24.04.2016
Шайх ҳазратлари, ҳар йили пойтахтимиз Тошкентда ўтказиладиган .Қуръон тиловати мусобақалари, ҳақида сизни фикрингизни билмоқчи эдим. Менга бу танловларда давоми...

3110 20:43 / 24.04.2016
Савол Инсон Рамазон ойининг, 110 кунлигида, 210 кунлигида, 310 кунлигида вафот этиши хақида қандай башоратлар борЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ давоми...

5437 05:05 / 06.06.2018