1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

«Осонлаштирилган тажвид қоидалари» китоби нашрдан чиқди

10:52 / 16.07.2018 15300 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Осонлаштирилган тажвид қоидалари»

(бошловчилар учун савол-жавоб услубида)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

«Қуръонни тартил билан тиловат қил», деб буюрган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин.

«Яхшиларингиз – Қуръонни ўрганганларингиз ва уни ўргатганларингиздир», деган Набийимиз ва Расулимизга саловоту саломлар бўлсин.

Аллоҳ таолонинг фазли ва тавфиқи билан ушбу ҳажми кичик, аммо фойдаси улуғ тажвид китобини таржима қилишга киришдик. Китобнинг муаллифи шайх Яҳё Ғавсоний ҳафизаҳуллоҳ билан боғланиб, у кишидан таржимага рухсат сўрадик. Муаллифнинг розилиги ҳамда дуоларини олиб, иш бошладик. Китоб бошловчиларга мўлжаллангани учун, манфаати кўпроқ бўлсин деган ниятда эркин ва содда тилда таржима қилинди.

Роббим ушбу камтарона меҳнатни Қуръонга хизмат сифатида қабул қилиб, савобларини кўпайтириб беришидан умидворман. Китобни ўқиб, ўрганиб, ундан манфаатдор бўлган муҳтарам ­китобхонлардан биздан ўтган азизларимизни, хусусан, бобомиз шайх Исмоил Махдум ҳазратлари ҳамда устозимиз шайх ­Муҳаммад ­Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини дуоларда эслашларини илтимос қиламиз. 

Таржимон

Муаллиф: Шайх Яҳё Ғавсоний
Таржимон: Фозилжон Абдулқаюм
Номи: «Осонлаштирилган тажвид қоидалари»
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Сана: 2018 йил
Ҳажми: 56 бет
ISBN: 978-9943-5111-1-8
Муқоваси: юмшоқ

Мундарижа

Кириш
Муқаддима ва таърифлар
Сукунли «нун» ва танвин қоидалари
Изҳор
Идғом
Иқлоб
Ихфо
Сукунли «мим» қоидалари
Мад қоидалари
Аслий мадлар
Бадал мад
Эваз мад
Сила мад
Фаръий мад
Вожиб муттасил мад
Жоиз мунфасил мад
Лозим мад
Лин мад
Қалқала
«Ро» ҳарфининг қоидалари
Вақф ва ибтидо
Вақфнинг турлари
Ҳафснинг Осимдан қилган ривоятидаги махсуc жойлардаги сакталар
Хотима

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг .Мукаммал саодат йўли, деб номланган китобларининг қайта нашри. Муаллиф Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфНоми давоми...

1789 11:52 / 24.06.2021
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Зикр, дуолар, истиғфор ва тавба, деб номланган 35жузи.Туркумнинг давоми...

1476 17:08 / 19.09.2020
.Ҳадис ва Ҳаёт, 13жузНикоҳ, талоқ ва идда китобиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Никоҳ, Талоқ ва Идда давоми...

2701 17:18 / 27.04.2019
Исломий молиялар ва банк тизимиrdquo китоби чоп этилди Ўзбекистон Республикаси аҳолиси сони бугунги кунда 30 млн. кишидан ошиб кетди. Аҳолининг қарийб 95и давоми...

9986 05:00 / 02.02.2015
Аудиолар

211001 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130261 14:35 / 11.08.2021