1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга cодиқ Муҳаммад Содиқ» китоби нашрдан чиқди

06:36 / 11.07.2018 3728 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ушбу ёднома китоб пайғамбарларнинг саййиди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бир умр содиқлик билан ҳаёт кечирган улуғ олим, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ (1952–2015) ҳақларида замондошларининг хотираларидан иборат. Булар давримизнинг беназир олими, миллат ва умматнинг фахри, улуғ мужаддид, фақиҳ, муҳаддис, муфассир, мутафаккир, муршид, зоҳид, баркамол шахсият, гўзал инсоний фазилатлар соҳиби бўлмиш олимнинг сийрат ва сувратларига у зотни таниган-билган кишилар томонидан қаламга олинган ишонарли ва гўзал чизгилардир. Бутун умрини Аллоҳ таолонинг ҳақ динига, Унинг маҳбуб Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган рисолатни тарғиб қилишга бахшида қилиб ўтган саодатманд инсоннинг ички ва ташқи дунёларини муҳтарам ўқувчиларимизга тўлароқ таништиришда ушбу китобнинг манфаатли бўлишидан умидворлик билан уни эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз.

Тузувчи: Аҳмад Муҳаммад Турсун
Номи: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга  cодиқ Муҳаммад Содиқ
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Сана: 2018 йил
Ҳажми: 256 бет
ISBN: 978-9943-5110-2-6
Ўлчами: 84×108/32
Муқоваси: қаттиқ

 

Мундарижа

Сўзбоши
Аср алломаси
Ҳазрат билан ҳамнафаслик  
Дин қайғусида ўтган умр  
Устозлар устози  
Менинг хотираларим  
Муфтийлар мураббийи  
Аллоҳ берган бахт  
Ниятлари пок эди
Қатрада қуёш
«Барчамизнинг отамиз эдилар...»
Хотирдан ўчмас лаҳзалар
Унутилмас насиҳатлар
Фидойилик тимсоли
Иймоннинг вазни  
Устоз билан ёнма-ён  
«Олтин силсила»нинг ибтидоси
Ирфон мадрасаси мударриси  
Сўнгги учрашув
Дуонинг ижобати
Замондошлик саодати
Ихлосу илму амал  
Одамийлик сабоғи  
Яхшиларнинг яхшиси  
Гўзал ўрнак  
Қалбдаги ўчмас из  
Чорак асрлик қадрдонлик  
Онажоним, волидаи меҳрибоним...  
Эътироф  
Мухлислар наздида  
Марсия  

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Закот, деб номланган 8жузи қайта нашр этилди. Исломнинг беш давоми...

3627 17:56 / 18.09.2017
quotҲадис ва Ҳаётquot силсиласининг 36жузиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Зуҳд ва рақоиқлар китоби, давоми...

2613 05:00 / 02.02.2015
Муаллиф Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва таржимонлар гуруҳиНоми .Олтин Силсила ndash Саҳиҳул Бухорий, 7жузНашриёт .Hilol, нашриётматбаасиСана 2018 йилҲажми 704 бетISBN давоми...

2519 12:26 / 27.12.2018
quotҲадис ва Ҳаётquot туркумининг 21жузи қайта нашр этилдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Абу Бакр ва давоми...

3102 05:00 / 02.02.2015