1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Исломий оила

Мулоҳаза ўрнида...
“Турмуш ўртоғим ибодатларини бажармаяпти. Хафалигимдан дилим оғрияпти...”

11:44 / 29.06.2018 5811 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

“Умр йўлдошим билан турмуш қурар эканмиз, намозга қаттиқ аҳамият беришлигим ҳақида  маълум қилган эдим. Ўз навбатида у киши: “Мен ҳам намоз ўқишни хоҳлайман, менга ёрдамчи бўласиз, албатта, бошлайман” деган эдилар.

Бундан жуда ҳам хурсанд бўлган эдим. Болаларим оталари билан намоз ўқиб, ўрнак олишларини жуда-жуда хоҳлардим. Лекин турмуш ўртоғим намозни бошламадилар. Мен эса алдандим, деб хафа бўла бошладим. Ҳеч бўлмаганда кўриб, намозни бошлаб қоларлар дея болаларим билан намозни олдиларида ўқий бошладик. Бироқ, бу ишлар ҳам фойда бермаяпти. Афсуски, менинг қалбим турмуш ўртоғимдан совиб, оилавий ишларни бажаришга ҳам ҳафсалам қолмаяпти.”

Азиз ўқувчи, инсон учун ҳаётда учрайдиган ҳар бир ҳолат ва масалага қайси томондан, қандай ният билан ёндашиши ўта муҳимдир. Ҳар қандай танг ҳолатда ҳам оғир-вазминликни ўзига раво кўриб, Аллоҳдан умид қилган ҳолда ҳаракат қилиш мўминлик сифати ҳисобланади. Жумладан, юқоридаги ҳолатни қуйидаги мулоҳазалар асосида кўриб чиқиш мумкин:

1. Намоз дохил ҳар нарса Аллоҳ таоло насиб қилсагина бўлади. Эр-хотин бир-бирининг намоз ўргатадиган қоровули эмаслар.

2. “Мен ўқяпман, сен ўқимаяпсан” каби тутум кўп ҳолларда умр йўлдошига нисбатан меҳр-оқибатнинг камайишига олиб келади. Афсуски, бу ҳолни жуфтимиз сезиб боради ва бундан эзилади. Ваҳоланки, Аллоҳ таоло ҳузурида кимнинг қанчалик қадрли эканлигини ва бир сониядан сўнг қандай ўзгариш рўй бериши мумкинлигини фақатгина Аллоҳ таоло билади.

3. Бундай ҳолатда яқинларимизга қандай муносабатда бўлиш ҳақида Аллоҳ таолонинг биздан нимани хоҳлаётганини ўрганиш ва шунга мос равишда ҳаракат қилиш ўрнига, одоб доирасидан чиқиб, ўзимиз ҳукм чиқариб, туйғуларимиз нимани буюрса шундай ҳаракат қилишлигимиз, кўп хатоликларга олиб келиши мумкин.

4. Аслида биз учун яқин бўлган инсонларимизга эмас, балки ўзимизга назар солиб, қусурларимизни қидирадиган бўлсак энг тўғри йўлни танлаган бўламиз. Агар шундай қиладиган бўлсак: "Мен қулман, албатта, анчагина қусурларим бор. Фақатгина Аллоҳ таолонинг изни билан янада ҳам яхшироқ банда бўлишим мумкин”, деб ўзимизни назорат қилган бўламиз. Шу ўринда яна бир нарсани эсдан чиқармасилик керак, қусурларга ҳаддан ташқари қайғуриш ҳам шайтондандир. Аллоҳ таоло бандасига энг қулай ва афзал йўлни кўрсатиб, тавба қил, унут ва олдинга интил демоқда.

Раббимиз “Нисо” сурасининг 116-оятида шундай марҳамат қилади:

“Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Ундан бошқани, кимни хоҳласа, кечиради. Ким Аллоҳга ширк келтирса, шубҳасиз, қаттиқ адашган бўлади.”

Бошқа бир оятда эса: “Ким ёмонлик қилса ёки ўзига зулм этса, сўнгра Аллоҳга истиғфор айтса, Аллоҳни мағфиратли ва раҳимли зот ҳолида топади”, дейди.

Ҳадиси шарифда “Пушаймонлик тавбадир” деб марҳамат қилинади.

5. Гарчи бу имконсиз бўлсада, яқинларимизга нисбатан ана шундай муносабат натижасида, ўзимиз билмаган ҳолда гўё Аллоҳдан бошқарувни ўғирлаб, ниманидир ўз ақлимиз билан қилдириман деб ўйлаб қоламиз. Бу ҳаракатимиз билан ўзимизга ортиқча бир борлиқ ва куч қўшиб олгандек бўламиз.

6. Юзага келган ҳолат натижасида муомала, туйғу ва сўзни ифода этиш сифатларимизнинг сезиларли даражада ўзгариб қолгани, жуфтимизга салбий тасир қилиши эҳтимолдан холи эмас. Оқибатда Аллоҳ таоло ҳақидаги қарашлари зарар кўриши ва уйдаги муҳит бузилиши мумкин.

7. Агар “Намоз ўқишликни биз учун фойдаси борлиги сабаб, Аллоҳ биздан талаб қилмоқда” деб билганимизда эди, намоз ўқимаганимизда “Аллоҳ фойдадан насибамизни кесади ва буни Аллоҳ хуш кўрмайди” деган фикрда бўлиб, шунга уйғун ҳолатда ҳаракат қилар эдик. Яъни бу ишни Аллоҳ, энг аввало банданинг фойдаси учун талаб қилаётганига ишонч ҳосил қиламиз. Аммо юқоридаги ҳолатда бизнинг дардимиз “Мен”, “Мени алдади”, “Мени сўзимни олмади” деган андишада бўлмоқда. Ҳа, масала ичимиздаги “мен”имиз билан боғлиқ. Аллоҳни эмас, ўзимизни ўйлаганимиз учун бизга оғир келяпти. Масала “мен” эмас Аллоҳ бўлганида эди, дардимиз ҳам, тутган тутимимиз ҳам ўзгарар эди.

8. Бошқа хатойимиз “Менинг жуфтим ёндашуви”дир. Бу ҳам нафснинг хоҳиш-истаги бўлиб, бу нарса барчасига эга чиқиш касаллигига учраганмиздан далолат беради. Ваҳоланки, бу дунёдаги барча нарса омонат. Вақти-соати келганда ҳаммаси эгасига қайтади. Жуфтим Аллоҳга оид бўлса, унга намоз ўқитишлик вазифасини Аллоҳ менга буюрмаган бўлса, мен бу ишда фақат васила бўлсам, ҳатто бу ва бошқа барча ишлар ҳам фақатгина Аллоҳ истаган вақтда содир бўладиган бўлса, у ҳолда мен ниманинг дардида юрибман? Бунинг устига, бундай қўпол муомала билан жуфтимни диндан узоқлаштираётган бўлсамчи? Биз аслида мана шуларни ўйлаб, бу иллатларимиздан қандай қутилишимиз ҳақида фикр юритсак тўғри бўлар эди.

Зеро, Аллоҳ таоло "Оли Имрон” сурасининг 159-оятида шундай марҳамат қилади:

“Аллоҳнинг раҳмати ила уларга мулойим бўлдинг. Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар. Бас, уларни афв эт. Уларга истиғфор айт ва улар билан ишларда машварат қил. Азму қарор қилганингдан сўнг, Аллоҳга таваккал қил. Албатта, Аллоҳ таваккал қилувчиларни севадир”.

 

Азизлар, ҳар биримизнинг вазифамиз жуфти ҳалолимизни Раббимизнинг энг севган қулларидан бири бўлиши мумкин эканлигини қабул қилиб, ҳурмат ва севгида хатога йўл қўймасдан, елкамиздаги бурчимизни садоқат билан бажариб, ибодат қилмаслигини бирор маротаба ҳам юзига солмасдан, қалбини ранжитмасликдан иборат бўлмоғи лозим. Агар ҳаётимиз давомида билмай гапириб қўйган бўлсак, сидқи дилдан узр сўрашлик ҳам Аллоҳимизнинг хоҳиш-истагига мос келадиган ишдир. Чунки Ислом динимиз фақатгина гўзал ахлоқдан иборат диндир. Ҳар қандай хунук деб топилган ёндашув инсонни диндан узоқлаштиради, гўзал-чиройли ахлоқ эса динга чорлайди. Аллоҳ таоло бу йўлда барчамизга мададкор бўлсин, тўғри йўлидан адаштирмасин!


Солиҳа Эрдим.

Хушнудбек Ҳасанов таржимаси.



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, Аллоҳ рашк қиладир. Мўмин ҳам рашк қилади. Аллоҳнинг рашки мўминнинг давоми...

7966 05:00 / 14.02.2017
Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга эса беҳисоб салавоту дурудларимиз бўлсин..У Зот хоҳлаган давоми...

3326 05:00 / 15.02.2017
Оила қўрғонининг пойдевори, унинг мустаҳкам қалъаси, эрхотин ўртасини маҳкам боғловчи ришта никоҳдир. Никоҳ инсонлар жамиятида энг муқаддас битим ҳисобланади. давоми...

9437 16:26 / 02.08.2017
Никоҳ деб аталган муқаддас алоқа фақат келин ва куёвнинг икковлари ўртасидаги робитадангина иборат эмас. Балки бу робита уларнинг ортида турган отаоналари, оила давоми...

4040 05:00 / 15.02.2017
Аудиолар

118778 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40728 14:35 / 11.08.2021