1447 йил 1 шаъбон | 2026 йил 20 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон мусулмонлар идорасида журналистларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

22:08 / 27.06.2018 3839 pdf Ўқиш режими + -

27 июнь куни Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ЎМИнинг мажлислар залида юртимизда фаолият олиб бораётган диний-маърифий интернет сайтлари мухбир ва ходимларини табриклаш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад соҳада фаолият кўрсаётган журналисларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришдан иборатдир.

Анжуман гўзал Қуръон тиловати билан бошланди. Аллоҳнинг каломини машҳур Нозимжон Хошимжон тахаллуси билан ижод қилувчи ёзувчимиз ўқиб бердилар. Тиловатдан сўнг ЎМИ раиси Усмонхон Алимов муфтий ҳазратлари дуо қилиб бердилар ва барча меҳмонларни Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан чин дилдан табрикладилар. Шунингдек, у киши бугунги кунда ОАВнинг ўрни ва шу соҳада фаолият олиб бораётган ходимларнинг фаолияти ҳақида ижобий фикрларини билдирдилар. Ўз навбатида журналистларнинг соҳа ривожидаги ўрни аҳамиятини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Дарҳақиқат, бугунги кунда журналистика касби тобора ривожланиб бораётган соҳалардан бири ҳисобланади. Сўнгги йилларда юртимизда ҳам бу борада салмоқли ишлар амалга оширилди. Жумладан, диний-маърифий сайтлар сон ва сифати ошди. Мазкур соҳада фаолият олиб бораётган журналистлар малакаси ҳам тобора ортиб бормоқда.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан ана шундай ижобий фикрлар билдирилар экан, уларга диний идора томонидан муносиб эсдалик совғалари топширилди.


Давронбек Мадияров ва Ёрқинжон Эрназаров

“Islom.uz” учун махсус тайёрлашди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Миср давлатида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудирлари Муҳаммад Аюбхон домла Ҳомидов ва Камолиддин Маҳкамов давоми...

2909 15:00 / 28.01.2019
Буюк Британияда Ислом динига кираётган аёллар сони кун сайин ошиб бормоқда. Уларнинг нима учун мусулмон бўлаётганлари борасида Кей Жардин бир тадқиқот ўтказди. давоми...

5725 10:13 / 23.10.2018
Бугун, 6 август куни Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 20242025 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари ўтказиладиган 6 та ҳудуднинг учинчиси бўлган Қашқадарё давоми...

965 14:09 / 06.08.2024
Бугун, 27 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари юртимиз тарихидаги муҳим воқеа ndash Ўзбекистон давоми...

987 15:17 / 27.10.2024