1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Ғийбатни кечириш

12:35 / 12.06.2018 5651 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маълум бўлсинки, ғийбат қилинган киши ғийбат қилувчидан ҳақдор бўлиб қолади, яъни қиёмат куни унинг устидан шикоят қилиб, даъво қилишга ҳаққи бўлади. Ғийбат қилувчи ўз гуноҳига пушаймон бўлиб, кечирим сўраса, ғийбат қилинган инсон унинг узрини қабул қилсин. Бироқ кечириш унга лозим ва зарурий эмас, чунки ўз ҳаққини кечиш кишига вожиб ҳисобланмайди. Шунинг учун Саъид ибн Мусаййиб раҳимаҳуллоҳ: «Менга зулм қилган кишининг зулмини ҳалол қилмайман, яъни кечирмайман», деганлар.[1] У киши бу гаплари билан бировда менинг ҳаққим қолса, мен учун қиёматда фойда бўлади, демоқчилар.

Лекин муҳсин ва муттақийлар қиёмат куни одамлар билан ҳисоблашмаслик учун уларнинг камчиликларини кечирадилар. Одамларни кечиришда Аллоҳ таолонинг хурсандлиги бор, чунки ожизлигини изҳор қилиб, ёлворган кишини кечириб, гуноҳлардан пок этиш Аллоҳ таолонинг ишидир. Мўмин одам Аллоҳ таолонинг бу хулқи билан хулқланмоғи лозим.

Ҳикоя. Зайнул Обидин ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳумо тонгда уйдан чиқаётиб: «Бугун мени ғийбат қиладиган кишига обрўйимни садақа қилдим (яъни мени ғийбат қилган кишидан норизо бўлмайман)», дер эканлар.[2]

Ҳадис. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Абу Замзамга ўхшамоқлик бирортангизнинг қўлингиздан келмайдими? У уйидан чиқаётиб: «Аллоҳим! Обрўйимни одамларга садақа қилдим», дер эди».[3]

Ҳадис. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Жаннатнинг бир улуғ дарвозаси бўлиб, ундан золимни кечирган кишигина киради».[4]

Ҳадис. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимда учта хислат бўлса, Аллоҳ таоло уни енгил ҳисоб билан ҳисоб қилади ва уни жаннатга киритади», дедилар. Саҳобийлар: «Эй Аллоҳнинг Расули! Улар қайси хислатлар?» деб сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сени маҳрум қилган кишига берасан; сендан алоқани узганни улайсан; сенга зулм қилган кишини афв қиласан», деб жавоб бердилар.[5]

 

 

«Ғийбат ўзи нима?»

 Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий

Таржимон: Ёрқинжон Фозилов


__________________________________

[1] «Иҳёу улумид-дин».

[2] «Ҳаётул ҳайвон».

[3] «Иҳёу улумид-дин».

[4] «Нузҳатул мажолис».

[5] Табароний ривояти.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога битмастуганмас ҳамду санолар бўлсинПайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога мукаммал салавоту дурудлар бўлсин . ,. . Абу Масъуд давоми...

4950 03:43 / 27.04.2018
Аллоҳ таоло.Осмонлардаги ва ердаги нарсалар Аллоҳни поклаб ёд этди. У Азийз ва Ҳакиймдир,, деган .Ҳадид, сураси, 1оят.Тасбеҳ айтиш улуғлаш, поклаш, нуқсонсиз деб ёд давоми...

6146 20:25 / 10.05.2018
Ниҳояда зафар топишнинг аломатларидан бири бошланишда Аллоҳ таолога қайтишдир.Ҳар бир нарсанинг аввалида Аллоҳ таолога қайтиш тавба қилиш ила, У Зотга суянган давоми...

4788 20:00 / 12.08.2017
Бу дунёга меҳмон бўлиб келувчи инсон ҳаётнинг табиати хусусиятлари ҳамда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло унинг зиммасига қоим қилган ишларни билиши лозим, токи давоми...

5580 18:14 / 15.01.2018
Аудиолар

211087 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130344 14:35 / 11.08.2021