1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Ҳалол яшаш ҳаловатдир

18:06 / 21.05.2018 3614 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Алҳамдулиллаҳ, доимо халқ орасида юрамиз, кечаю кундуз одамлар билан мулоқотда бўламиз. Кимнингдир ҳаёт тарзидан хурсанд бўлсак, кимларнингдир дунёқарашидан ранжиймиз.

Ёши улуғларимиздан кўп эшитганмиз. Ўтган асрнинг қирқинчи, эллигинчи йилларида халқнинг бошига шундай қийинчиликлар тушганки, эшитган одам «Оҳ!» деб юборади. Лекин ана шундай вақтларда ҳам одамлар ҳалол яшашган. Умумий, оммавий сабрқаноат бўлган. Очарчилик, қаҳатчилик, турли офатлар тезтез бўлиб турган, очлик, касалликлардан қанчақанча одамлар ўлиб кетишган, бироқ ялпи талонтарож бўлмаган. Нимага? Чунки одамларнинг инсофи, иймони бўлган, қорни оч эса-да, кўзи тўқ бўлган.

Инсон дунёнинг қаерида яшамасин, барибир, нима биландир шуғулланиб, тирикчилик қилиши керак. Бу ҳамма биладиган ҳақиқат. Шароитлар сал бошқачароқ, енгил ёки оғирроқ бўлиши мумкин. Бироқ ҳар жойнинг ҳам ўзига яраша яхшиёмон томонлари бор. Мукаллаф ҳар бир мусулмон ҳалол ризқ излашга буюрилган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ёзадилар: «Ибодат фақат намозу рўзадан иборат эмас». Демак, бир мусулмон киши газета кўтариб, сотиб юрадими, фаррош бўлиб ишлайдими, мол боқадими, бирор юқори идорада, заводда ишлайдими, ҳарбий ва бошқа хизматлар билан машғулми, машинаси билан киракашлик қиладими, агар нияти тўғри бўлса, у ибодат қилаётган бўлади. Минглаб ракъат нафл намоз ўқиган, роса иссиқ ёки ўта совуқ кунда нафл рўза тутган кишилар қанчалик савоб топса, ўшанчалик савоб топиши ҳам мумкин бўлади. Мўмин банда касб қилиб чарчаса, фарз ибодатини адо этиб, ухлаб қолса, уйқуси ҳам ибодат бўлиб ёзилаверади. Чунки у ҳам диний, ҳам дунёвий ибодат билан банд эди.

Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

 “Ҳалол касб – фаровонлик омили” китобидан



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Одатда одамлар муаммоларга дуч келганида, убу нарсага эҳтиёж сезиб ҳожатманд бўлиб қолганларида биринчи ўринда бошқаларга мурожаат қилишади. Гўёки, ўша бошқалар давоми...

7596 20:03 / 22.09.2017
Қурбонликнинг фазилати буюк савоби улуғ бўлгани учун ҳали зиммасига қурбонлик қилиш вожиб бўлмаган кишилар ҳам уни қилишга ҳаракат қилишлари, савобидан давоми...

2572 09:00 / 13.06.2023
40 кунлик намоз қалбни қандай ҳолатга келтирадиҚизлардан бири айтади .Мен ўн иккинчи синфда таҳсил олар эдим. Бир куни онам менга .Рамазонга 15 кун қолди. Сен у ой давоми...

2319 09:00 / 05.10.2021
98. Аллоҳ таоло дуоларни ижобат ва ҳожатларни раво қилади.Шарҳ Жумҳури мусулмонлар ва бошқа динлар аҳллари ҳам дуо манфаатни жалб ва зарарни даф қилиш учун энг давоми...

5428 17:59 / 19.06.2017