1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Рўза қандай тутилади?

16:31 / 16.05.2018 3525 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

 Ассалому алайкум. Мен яқиндагина Аллоҳнинг йўлига кирганман. Рамазон ойида биринчи маротаба рўза тутаман. Илтимос менга маслаҳатлар беринг? (Қандай тутилади, қандай дуолар ўқилади, суннат ва фарзлари ва ҳ.к.)


Жавоб:

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:


РЎЗАНИНГ МУСТАҲАБЛАРИ


Рўзанинг мустаҳаблари ҳақидаги барча далилларни диққат билан ўрганиб чиққан ҳанафий уламолар қуйидаги амалларни Рўзанинг мустаҳаблар сифатида қайд этганлар:

1. Бирор нарса ила, бир қултум сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилмоқ. Саҳарликни кечанинг охиригача сурмоқ.

2. Қуёш ботиши билан тезда, Шом намозини ўқишдан олдин оғизни очмоқ. Ширин ва ҳўл нарса ила оғизни очиш афзал.

3. Оғизни очишда ривоят қилинган лафзлар ила дуо қилмоқ.

4. Рўзадорларга ифтор қилиб бермоқ.

5. Жунублик, ҳайз ва нифосдан қилинадиган ғуслни кечга қўймай тонг отишдан олдин қилиб олмоқ.

6. Ортиқча гап сўз ва амаллардан тил ва жисмларни тиймоқ.

7. Рўзани бузмайдиган аммо ҳузурбахш бўлган нарсаларни тарк қилмоқ.

8. Оила аъзолари ва қариндошларга кенгчилик қилиш. Бева бечора ва камбағалларга хайри эҳсонни кўпайтириш.

9. Қуръон қироати, илм суҳбатлари, зикр ва саловотларни кўпайтириш.


РЎЗА ТУТМАСЛИККА РУХСАТЛИЛАР


Ўта қари шахс рўза тутишдан ожиз бўлса, оғзини очади ва ҳар бир тутмаган куни учун бир мискинга садақаи фитр миқдорида таом беради. Кейин рўза тутишга қодир бўлиб қолса, қазосини тутади.Ҳомиладор эмузукли аёл ўзи ва боласига зарар етишидан қўрқса, бемор хасталиги зиёда бўлишидан қўрқса, мусофир оғизларини очадилар ва фидяси қазо қиладилар. Зарар қилмаса, сафарда рўза тутган афзал.Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ва у(рўза)ни қийналиб тутадиганларга бир мискин таомини бериш» ояти қари чол ва қари кампирга тегишли рухсатдир. Икковлари рўзани қийналиб тутурлар. Улар оғизларини очиб, ҳар бир кун ўрнига бир мискинга таом берурлар. Ҳомиладор ва эмизукли аёллар қачонки қўрқсалар, оғизларини очурлар». Абу Довуд ва Бухорий тафсирда ривоят қилган.Бухорийнинг лафзида: «Ибн Аббос: «Бу оят мансух эмас, балки қари чол ва кампир учундир. Улар рўза тутишга қодир эмас. Бас, ҳар бир кун ўрнига бир мискинни таомлантирурлар», деди» дейилган.Маълумки, Исломда инсонни тоқатидан ташқари ишга таклиф қилиш йўқ. Жумладан, рўза масаласида ҳам. Шу маънода Аллоҳ таоло ўта қариб қолганлари туфайли рўза тутса қийналиб қоладиган чол ва кампирларга рўза тутмасликка рухсат берган. Бу ҳақда «Бақара» сурасида оятлар келган. Биз ўрганаётган ривоятда улуғ саҳобий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ана шу ояти кариманинг ҳукмини тушунтириб бермоқдалар.Мазкур оятга кўра ўта қари чол-кампирларга рўза тутмасликка рухсат бор ва рўзаси тутилмаган ҳар бир кун эвазига бир мискинга таом берсалар мумкин. Баъзи бир кишилар ўзлари соғ бўлсалар ҳам ёшлари катталиги туфайли рўза тутсалар қийналадиган бўлиб қоладилар. Ана ўшандай кишилар ҳам рўза тутмасалар мумкин. Рўзанинг ўрнига фидя берадилар.


Тўлиқ матн учун манба... (http://savollar.islom.uz/s/2063)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволМен турли мобил телефонларга ўйин ва дастурлар ёзишни касб қилиб, шундан даромад олсам жоиз бўладимиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфДастур динга хилоф бўлмаса, жоиз.httpsavollar.islom.uzsavol23721

3333 19:04 / 10.05.2017
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Мен анчадан бери чет юртларда оила боқиш мақсадида юраман. Лекин илм масаласида ортда қолиб кетяпман, уйда кам муддат давоми...

2557 21:00 / 24.04.2016
Мен уйланмоқчи бўлган қиз ҳали сатрланмаган, яъни рўмол ўрамайди. Мен унга балоғатга етган ҳар бир муслима учун исломий кийинишнинг фарз эканлигини тушунтириб, бу давоми...

3026 14:58 / 26.04.2016
СаволАссалому алайкум Устозлар, жаноза ўқиётганда тобутдаги маййитни бош томони имомни ўнг томонида бўлиши шартми Агар эътиборсизлик сабабли имомни чап давоми...

3683 16:13 / 27.02.2018
Аудиолар

120133 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41796 14:35 / 11.08.2021