1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Зикр ва садақа

16:46 / 25.04.2018 4290 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эй иймон келтирганлар! Молларингиз ҳам, фарзандларингиз ҳам сизни Аллоҳнинг зикридан чалғитмасин. Ким шундай қилса, бас, ана ўшалар зиён кўрувчилардир.

Агар кишининг қалби уйғоқ бўлмаса, мол-дунё ва бола-чақа уни банд қилиб, Аллоҳнинг зикрини унуттириб қўяди.

Шунинг учун ҳам Қуръони Карим такрор ва такрор мусулмонларни Аллоҳнинг зикрини унутмасликка даъват этади.

«Эй иймон келтирганлар! Молларингиз ҳам, фарзандларингиз ҳам сизни Аллоҳнинг зикридан чалғитмасин».

Ундай кишилар, аввало, охират неъматини бой берадилар, қолаверса, бу дунёда Аллоҳнинг зикридан келиб чиқадиган хотиржамлик, осойишталик ва бошқа кўплаб фойдалардан қуруқ қоладилар.

«Ким шундай қилса, бас, ана ўшалар зиён кўрувчилардир».

Аллоҳни унутган жамият кўп нарсани бой берган жамиятдир. Чунки ғофиллик сабабли гуноҳ ишлар, жиноят ва ўзга мусибатлар кўпаяди.

«Мунофиқун»  Ва бирингизга ўлим келиб: «Роббим, агар мени озгина муддатга орқага сурсанг-у, садақа қилсам ва солиҳлардан бўлсам», демасидан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг.

Ризқнинг асосий манбаи Аллоҳ таолонинг Ўзидир ва У Зот одамларга Ўзи хоҳлаганича ризқ бериб қўйган ва ундан нафақа, хайр-эҳсон қилиб туришга буюрган. Албатта, бу иш ўлим келишидан аввал бўлиши шарт. Соғ-саломатликда, ҳамма нарсага қодирлик пайтида хайр-эҳсон қилса, ўрнига тушади. Ўлим келганда эса ҳамма ҳам ёлвориб, Аллоҳдан яна озгина умр беришини сўрайди, садақа қилиб, яхши кишилар қаторида бўлишни истаб қолади. Лекин унда кеч қолган бўлади. Чунки

«Мунофиқун» Аллоҳ ажали келган жонни ҳеч-ҳеч орқага сурмас. Ва Аллоҳ нима амал қилаётганингиздан ўта хабардордир.

Оқил киши бошига ўлим келмасидан аввал хайрли ишларни кўпроқ қилиб қолишга интилади ва шундай бўлиши ҳам лозим. Чунки Аллоҳ таоло ҳар бир гапу ишдан хабардор Зотдир.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Тафсири Ҳилол китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
иккинчи мақолаРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Қуръони Каримни тўлиқ ёдлаб олган кишиларнинг сони беҳисоб экани улкан ҳақиқатдир.Набий соллаллоҳу давоми...

5286 14:30 / 03.09.2019
29. Йўқ Зулм қилганлар илмсиз равишда ҳавойи нафсларига эргашдилар, холос. Аллоҳ залолатга солган кимсани ким ҳидоятга сола оларди Ва уларга нусрат бергувчилар давоми...

5363 05:00 / 23.01.2017
Имом Ибн Касир қироати1 Ундан Муҳаммад ибн Қунбул қилган ривоят ҳақида бизга Абу Муслим Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Алий алБағдодий хабар берган. У айтганки.Бизга Ибн давоми...

6700 13:30 / 26.01.2021
Албатта, сизларни бир оз хавф ва очлик билан, молмулкка, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга хушхабар бер.Бақара Улар ўзларига мусибат давоми...

7728 20:03 / 02.04.2018