1445 йил 15 шаввол | 2024 йил 24 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар ҳаёти

Шайх Муҳаммад Аввома билан суҳбат - Асарлари

17:50 / 20.04.2018 3291 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

-Устоз, бугунги кунда толиби илмлар Кавсарийнинг асарларига қайси жиҳатдан кўпроқ эҳтиёж сезмоқдалар?

Шайх Муҳаммад Аввома - Аввало шуни айтиб ўтай, илмга энди қадам қўйганлар ёхуд ўрта даражадагилар Кавсарийнинг китобларидан фойда ололмайдилар. Улардан юксак савиядаги толиби илмлар ва олимларгина унинг китобларидан фойда олишлари мумкин. Мен шахсан ўзим, бошқаларнинг ўқишларини ҳам тавсия қилмайман. Чалғишлари мумкин.

-Кавсарийнинг машҳур асарлари бўлмиш Мақолот[2] асаридан ташқари яна бошқа мақолалари ҳам бўлганлигини эшитдим...

Шайх Муҳаммад Аввома - Ҳа, яна 21 ёки 22 га яқин мақоласи мавжуд. Иорданиялик бир киши уларни тўплаган. Тез орада нашр қилдиради.

-Биласизки, Кавсарийнинг Назратун абира, Таънибул хатиб, Иҳқоқул ҳақ каби раддиялари, Исломнинг пойдевори бўлмиш илмларнинг ҳар соҳасида олиб борган тадқиқотлари, Ҳуснут тақозий, Ламаҳат, ал-Имтаъ каби биографик асарлари ҳам мавжуд. Умумий қилиб айнан қайси соҳада фаолият юритганлар? Фиқҳ, ҳадис, усул, мунозара...?

Шайх Муҳаммад Аввома - Кавсарий ҳазратлари Аллоҳ таолонинг илм учун яратган бандаларидандир. У киши устозларимизнинг устоздирлар. Ҳалабда муфтийлик қилган Асад ал-Абадий (роҳимаҳуллоҳ) - улар ҳам устозларимизнинг устозидирлар - айтадиларки: “Икки юз йилдан буён дунёга Кавсарийга ўхшаган олим қайтиб келмаган”. Шунингдек, устозим ва устозларнинг устози Мустафо Зарқо (роҳимаҳуллоҳ) ҳам шундай дер эдилар: Аллоҳ таоло бу умматга вақти-вақти билан мустасно кишиларни юбориб туради. Кавсарий ҳам айни ўшалардандир. Илм баъзан камайиб, ер юзидан кўтарилади. Мазкур мустасно кишилар билан қайта юксалади. Кавсарий илмни юксалтирган олим эди. Ҳам ҳадисда, ҳамда усулда буюк муҳаққиқ эди. Мазҳабда, қиёсий фиқҳда, ақидада, эски ва янги фалсафада, одоб, шеър, тарих, шу билан бирга ахлоқ, тасаввуф ва сулукда... Шайх Имом эдилар.

-Биласизки, Шайх Имом Кавсарийнинг тасаввуфга алоқадор асарлари ҳам мавжуд. Лекин уни тасаввуфчилардан ажратиб турган бир жиҳати бор эди. Салафларга ўхшаб сўфийлик ҳақида ёзиш билан бирга, ўзи ҳам сўфий бўлганлар.

Шайх Муҳаммад Аввома - Ҳа, ўзлари Нақшбандий тариқатида бўлганлар.



_________________

[2] Кавсарий куллиётининг муҳим асарларидан бўлмиш Мулоқот Абу Бакр Сифил томонидан таржима қилиниб, нашрга тайёрланган;

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ер юзида уламолар худди еру сувнинг қоронғулигида йўл топишга ёрдам давоми...

2342 16:01 / 16.12.2020
Имом, пешво, қорилар устози, шайхулислом Абу Бакр Аҳмад ибн Ҳусайн ибн Меҳрон Асбаҳоний Найсобурий. .АлҒоя фил қироат, китобининг муаллифи.295 йилда таваллуд давоми...

1109 15:30 / 06.09.2020
Фотимахон Исмоил махдум қизи Саттиева,Шайхнинг рафиқалари. Падари бузрукворим Исмоил махдум Саттиев машҳур олим эдилар. Бухоро мадрасаси ҳам у кишининг давоми...

5776 21:45 / 08.05.2018
Устоз, суҳбатимизнинг сўнггида Туркиядаги олимларга ва толиби илмларга нималарни тавсия қилган бўлардингизШайх Муҳаммад Аввома Илм билан шуғулланаётган давоми...

4173 11:23 / 03.05.2018
Аудиолар

120328 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41969 14:35 / 11.08.2021