1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Ёлғизликдан қочиш

21:23 / 18.04.2018 4493 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсон борки, ёлғизликка тоқат қила олмайди. У ўзининг мулоқот қилиш учун яралганини англагани сабабли ҳам яқинлари билан мулоқотдан хотиржамликка эришади. Араб тилидаги إِنْسَانٌ («инсаанун») ҳам أُنْس «унс» – «мулоқот» сўзидан келиб чиққан. Инсоннинг ўз қувончу ғамини одамлар билан, ҳатто баъзан тасодифан танишиб қолган кишилар билан бўлишиши шунинг учун ҳам ажабланарли ҳолат эмас.

Аслида, биз жуда ёлғизмиз, ҳатто севимли инсонларимиз, қариндошларимиз, дўстларимиз, ҳамфикрларимиз биз билан ёнма-ён бўлганда ҳам, ҳар биримиз ёлғизликни ҳис қиламиз. Умумий туйғулар, эътибор, қизиқишлар бизни бир-биримизга яқинлаштиради, лекин буларнинг бари шунчалар омонатки, худди саробга, худди тупроқ устида омонатгина қурилган уйга ўхшайди. Ҳаёт йўллари айро кетиб, мустаҳкам дўстликдан ғира-шира хотиралар қолади, холос. Қизиқишлар уйғун келиб, аввалги ҳамроҳларимизнинг ўрнини янгилари эгаллайди.

Ахир, муҳаббат бор-ку, дейишингиз мумкин. Ҳа, албатта, муҳаббат – улкан қудрат-ку, ҳеч бир ҳис бизнинг мақсад ва интилишларимизни ушбу туйғучалик яқин қила олмайди, аммо у инсондан фидойиликни, доимий фидойиликни ҳамда муҳаббат қўйган инсонинг билан яқинликни, ҳеч бўлмаганда, ҳиссий яқинликни талаб қилади. Қачон ҳиссий яқинлик даражаси пасайса, ҳатто қалбида муҳаббати бўлган инсон ҳам, Тангри таолосиз атрофдаги барча нарса ҳеч бир қийматга эга эмаслигини англаб етади.

Фақатгина Парвардигори Оламга бўлган муҳаббатгина ҳаётимиз, муносабат ва туйғуларимизнинг мазмунини тўлдириб беради. Фақатгина Тангри таолога муҳаббат қўйган қалбларгина қардош бўла, бир-бирини қабул қила олиши мумкин. Фақатгина Аллоҳ таоло йўлида руҳий бирликка эришиши мумкин ва фақатгина У сен Уни тарк этмасанг, сени ташлаб қўймайди. Аммо Аллоҳ таолонинг рашки кучлидир, биз ўзимиз қодир бўлмаган икки томонлама жавоб керак эмас, У зотга шукрона келтиришимиз керак бўлади.

Парвардигори олам қалбимизда Ўзидан бошқа бирор кишининг кўп жой эгаллашини маъқул кўрмайди. Қуръони Каримда бу ҳақида қуйидагича хитоб қилинади: «Одамлар ичида Аллоҳдан ўзга тенгдошларни тутадиганлар ва уларни Аллоҳни севгандек севадиганлари бор. Иймон келтирганларнинг Аллоҳга муҳаббатлари қаттиқдир» (Бақара, 165).

Иброҳим алайҳиссалом ўта кексалик ёшларида узоқ интизорликдан кейин кўрган фарзандлари Исмоил алайҳиссаломга бўлган муҳаббатлари кучайган бир пайтда Аллоҳ таолонинг у кишини қандай синовдан ўтказганини унутманг. Аллоҳ таоло у кишига тўнғич фарзандларини қурбон қилишни буюрганида, Иброҳим алайҳиссалом ўзларидан нима талаб этилаётганини англаб етдилар ва Аллоҳ таолонинг иродасига бўйин эгдилар, шунда Аллоҳ ота-болага раҳм қилди. Сизнингча, қайси биримиз бундай синовдан ўта олишимиз мумкин эди? Ҳатто бундан кичикроқ синов юборилганда ҳам, ўта олармидик?

Қуръони Каримда бу ҳақида шундай башорат қилинган, «Агар биз уларга, ўзларингизни ўлдиринг ёки ўзларингизни диёрларингиздан чиқаринг, деб фарз қилганимизда, озгиналаридан бошқаси буни қилмас эдилар…» (Нисо, 66). Бу дунёнинг ўткинчи ҳаёти ва зебу зийнатлари қанчалик фоний ва бефойда эканлигини яққол кўриб турсак-да, уларни шунчалар яхши кўрамиз! Аллоҳ таоло эса буларга қарамай бизга марҳамат кўрсатиб, бизни ўз гуноҳларимизга жавобгар қилиб қўйди, нимаики буюрган бўлса, барчаси, аввало, бизнинг манфаатимизни кўзлаб буюрилганлигига гувоҳ бўламиз ва қалбан буни ҳис қиламиз.

Амалларнинг ичида Аллоҳга энг манзури бандасининг бегона кўзлардан йироқда ёки буткул ёлғизликда чин кўнгилдан бажарган амаллари ҳисобланади. Аллоҳ таоло У ҳақида тафаккур қилишимизни, дилдан суҳбат қилишимизни, У билан ўз қувончларимизни бўлишишимизни ва қийинчиликларимиз ҳақида баён қилишимизни хуш кўради. Яъқуб алайҳиссалом шундай қилганлар, бу ҳақида Қуръонда дейилади: «Албатта, мен дарду ҳасратимдан фақат Аллоҳнинг Ўзига шикоят қилмоқдаман...» (Юсуф, 86).

Аллоҳ таолога қалбингизни тўкиб солиш, гарчи биз камдан-кам бундай қилсак-да, осонгинадек туюлади. Биз дардимизни ҳар қандай киши билан бўлишсак бўлишамизки, Аллоҳ таоло билан бўлишишни охирги ўринга қўямиз. Биз дуоларимизда тез-тез Унга шундоқ ҳам маълум бўлган эҳтёжларимизни қатъий сўраймиз. Лекин У билан худди энг яқин кишимиздек суҳбат қиламизми? Кимки Тангри таоло билан суҳбатлашар экан, Унинг тез ва гўзал шаклда жавоб қайтаришини яхши билади.

Шунингдек, Аллоҳ таоло бандасининг ёлғизликда Унга ибодат қилишини хуш кўради. Уйдагиларнинг барчаси уйқуга кетишини кутиб, ўзи ётоқдан секин туриб, совуқ сувда таҳорат олиб, Робби олдида туришини, Қуръондан узоқ тиловат қилишини ёки фақатгина бир оятни такрорлай-такрорлай тадаббур қилишини, бу калималарнинг қалбига жо бўлишини, юрагида, фикру хаёлида, хулқида акс этишини хуш кўради. Бундай қувонч қалбни ўша дамда шундай қамраб оладики, бошқа ҳеч қандай неъмат ҳақида фикр юритишга имкон қолмайди.

Лекин шунда ҳам ҳаммаси яхши бўлишини, яқинларингиз иймонларидан айрилмаслигини, соғ-саломат бўлишларини, дунёвий машаққатлар қалб хотиржамлигига путур етказмалигини сўраймиз. Қалбимизнинг ўзгарувчанлигини, душманларимизнинг кўпсонли ва шавқатсизлигини билганимиз учун, саодатимиз омонат ва ҳимоясиз эканлигини, Аллоҳ таолодан ўзга куч-қудрат соҳиби мавжуд эмаслигини англаган ҳолда, У зотдан собитқадамлик ва марҳамат қилишини сўраймиз.

Ёлғизликка сабрсизлик қиламиз, лекин бу ёлғизликни Аллоҳ таоло билан мулоқотда ўтказсак, биз учун қанчалик манфаатли бўлар эди. Ҳаётингиздан Аллоҳ таолони чиқариб ташласангиз ёки Ундан ўзингиз олиб қочадиган бўлсангиз, унда, таббийки, ёлғизликдан оғирроқ азоб йўқ. Бу дунёга ёлғиз ўзингиз келдингиз, ёлғиз ўзингиз тарк кетасиз. Агар Аллоҳ таоло билан ёлғиз қолишни ўрганмаган бўлсангиз, унда зах ер остида ким билан қоласиз?

Зулфия таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
У Зот сенга воридни сени ағёрлар қўлидан тортиб олиш ва асарлар қуллигидан озод қилиш учун етказди.ndash Ағёр ndash махлуқотлар, Аллоҳ таолодан бошқа нарсалар.ndash давоми...

3325 22:15 / 20.05.2017
У Зотга яқинлигинг Унинг яқинлигига шоҳид бўлишингдир. Бўлмаса У Зотнинг яқин бўлиши сенга қаердан ҳам бўлсинИбн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг давоми...

3341 16:40 / 14.01.2018
Қорин шаҳвати ҳалокатга элтувчи нарсаларнинг энг катталаридан бири ҳисобланади. Одам ота ва момо Ҳаввонинг жаннатдан чиқарилишларига ҳам айнан қорин шаҳвати давоми...

3724 11:43 / 15.12.2018
1. Зоҳидлик Аллоҳ таолога тугал таваккулнинг намунасидир..Таваккул, луғатда .вакил қилиш, сўзидан олинган бўлиб, бир ишда бошқага суянишга далолат қилади. Яъни ўша давоми...

3715 14:26 / 04.10.2017
Аудиолар

118783 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40733 14:35 / 11.08.2021