1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Одоб

Одамларнинг озорларига сабр қилган киши

20:06 / 04.04.2018 8005 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

388. Ибн Умардан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларга аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилиб юрадиган мўмин одамларга аралашмасдан, уларнинг озорларига сабр қилмайдиган мўминдан яхшидир», дедилар». 

Шарҳ: Кўпчиликка аралашиб, уларни яхшиликка чақириб, амри маъруф, наҳий мункар қилиб, қўлидан келганича инсофга чақириб, шу туфайли уларнинг даккиларини, сўкишларини эшитиб, озорларини кўриб, сабр қилиб борган мўмин ўзи учун ҳам, бошқалар учун ҳам, жамият учун ҳам фойдали киши ҳисобланади.

Одамларга аралашмасдан, уйига кириб, ўтириб олган, бировдан бир гап эшитса, аччиғи келиб, уриш-жанжал қиладиган одамда хайр-барака йўқ. Бундай одам жуда борса, ўзи учунгина бирор иш қила олади, холос. Лекин бундай одамнинг жамият учун, одамлар учун, мўмин-мусулмонлар учун, дин-диёнат учун бирор хизмат қилиши қийин бўлади.

Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилиб юрадиган мўминни афзал деб айтганлар.

Бу нарсани сиз билан биз ҳам ўзимизга сингдириб олишимиз керак. Одамларга аралашганда улардан озор етса, сабр қилишимиз, бунинг эвазига охиратда улуғ мартабалар берилишидан умидвор бўлишимиз лозим.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Одоблар ҳазинаси китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Барча халқларда қадимдан ўтган улуғ кишиларни, машshyҳур кунларни, воқеаларни ёки бошқа муносабатларни эслаш, қадрлаш учун байрам қилиш, бу байрамларда давоми...

6386 12:45 / 14.06.2018
119. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга.Эй Аллоҳнинг Расули Фалон аёл кечаси намозда қоим бўлади, кундузи рўза тутади, яна бошқа давоми...

5824 19:20 / 29.01.2018
Тушлар уч хил бўлади 1. Аллоҳ томонидан бўлган солиҳ туш2. Шайтондан бўлган тушкунликка солувчи туш3. Хаёлидан ўтказган нарсаларни тушида кўриш. Солиҳ тушга оид давоми...

15763 11:30 / 16.01.2018
Экин, кўчат экканда динимизда ваъда қилинган улуғ ажр савобга эга бўлиш учун қуйидаги шартларга риоя қилиш даркорНиятни тўғри қилиш.Фақат дунёвий манфаат кўришни давоми...

5641 15:30 / 24.03.2018