1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Аллоҳим, унга раҳмат қил

09:05 / 29.03.2018 3508 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кишининг жамоат билан ўқиган намози уйида ва бозорида ўқиган намозидан йигирма беш баробар афзалдир. Агар ўша киши чиройли таҳорат қилиб, фақат намоз ўқишни ният этиб сўнгра масжидга чиқса, унинг даражаси баланд қилиниб, хатолари ўчирилади. Киши модомики, намозхонасида таҳоратини синдирмасдан ўтирар экан, фаришталар унинг ҳаққига: «Аллоҳим, мағфират эт, Аллоҳим, унга раҳмат қил», деб дуода бўлишади. Сизлар (масжидга кириб), уни кутганингиздан бери, намозда турган ҳисобланасизлар», деб айтдилар.

Муттафақун алайҳ. Бу Бухорийнинг ривоятлари.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. .6741. Абу Саид Абдураҳмон ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга.Эй Абдураҳмон давоми...

2069 09:20 / 17.02.2019
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида акаука бор эди. Бири Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хизматларига келиб давоми...

3349 18:26 / 15.01.2018
Абдуллоҳ ибн Умму Мактум куняси ила таниқли муаззин Абдуллоҳ ёки Амр ибн Қайс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиБу киши .Эй Аллоҳнинг Расули, Мадина зарарли давоми...

3440 09:20 / 31.03.2018
. ,. .6642. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қулоқ солиб, итоат этишга байъат берганимизда у зот бизга давоми...

2374 09:44 / 17.01.2019
Аудиолар

211059 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130320 14:35 / 11.08.2021