1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муборак юртдан келган муборак янгиликлар

16:23 / 06.03.2018 13317 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!

Оламлар Робби Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин!

Ҳидоятга бошловчи, омонатдор саййидимиз Муҳаммад ва у зотнинг оила аъзоларига, саҳобаи киромларига ҳамда уларга яхшилик ила эргашганларга Қиёматга қадар дуруд ва саломларнинг афзали ва мукаммали бўлсин!

Аммо баъд:

Бу – муборак юртлардан келган муборак янгиликлардир.

Дунёга келиб, кўзларимиз кўриб, қулоқларимиз эшита бошлагандан буён саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ўрганар эканмиз, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак исмлари билан биргаликда ҳадис илмида мўминларнинг амири Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий розияллоҳу таоло анҳунинг ҳам исмларини эшитар эдик. Бироз улғайгач эса, «Бухорий деб қай юртга нисбатан айтилади?» деб сўрайдиган бўлдик. Шунда бизга «У Мовароуннаҳрда жойлашган Бухоро деган шаҳарга нисбат берилади», дейишарди. Бу муборак диёрлардан умматнинг етук алломалари, имомлари етишиб чиққан. Маълумки, толиби илм фиқҳ ўқиса, албатта имом Марғинонийнинг исмига, тафсир ўқиса, имом Насафийнинг исмига, ҳисоб ўқиса, имом Хоразмийнинг исмига, ақоид ўқиса, имом Абу Мансур Мотурийдийнинг исмига кўзи тушади. Шунда у «Бу алломалар қайси юртдан?» деб сўрайди. Унга яна ўша жавоб – бу зотларнинг довруғи нафақат Ислом оламини, балки бутун дунёни тутган, қатор етук олимларни етиштирган ўша муборак диёрларда туғилиб-ўсганлар. Уларнинг илми нафақат мусулмонларга, балки инсониятга манфаатли бўлган ва иншааллоҳ, шундай бўлиб қолади ҳам. Салкам бир аср давом этган совет иттифоқи парчаланиб, узоқ танаффусдан сўнг бу диёрларда Исломнинг, исломий илмларнинг қайта уйғониши нур устига нур бўлиб, хурсандчилигимизга хурсандчилик қўшмоқда. Исломий илмларнинг қайта жонланишига оид бу гўзал ва муборак хушхабарларни қалбимиз тўла сурур ва мамнуният ила қаршиламоқдамиз. Бу хайрли ишларнинг барчаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари баракаси бўлиб, уларнинг хазинабони, яъни имом Бухорий ўша муборак диёрлардандир.

Бу ўлка аҳлининг фахри бўлмиш улуғ аждодларнинг илмий меросини қайта тирилтиришга ёрдам бераётганларнинг барчаларини Аллоҳ таоло гўзал мукофотлар ила мукофотласин. Бухоро аҳли, Самарқанд, Насаф ва Тошкент аҳлига саломларимиз бўлсин!


Муҳаммад Мужир Хатиб

Ҳадис фанлари доктори (Сурия)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Hilolnashr, нашриётматбааси ҳамда Islom.uz портали жамоаси GRAND TA`LIM жамоаси муассасанинг ўқувуслубий ишлари бўйича директор ўринбосари, араб тили устози Қобилжон давоми...

2375 16:02 / 16.09.2020
Бугун, 10 сентябрь куни уламоларимиз Бухоро вилоятига ташрифи давомида қуйидаги масжидларда жума намозида маъруза қилиб беради 1. Бухоро шаҳридаги Болои Ҳовузrdquo давоми...

1725 11:28 / 10.09.2021
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг .Руҳий тарбия, асарларининг илк жузи қозоқ тилига таржима қилингани ҳақида аввал хабар берган давоми...

334 16:17 / 15 ноябрь
1 ноябрь куни Бухоро вилоятида .Naqshbandi Tourism Festivalndash2019, халқаро фестивали доирасидаги зиёратларнинг иккинчи куни бўлиб ўтди. Меҳмонлар дастлаб Абдухолиқ Ғиждувоний давоми...

2646 10:38 / 02.11.2019
Аудиолар

210990 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130250 14:35 / 11.08.2021