1447 йил 30 ражаб | 2026 йил 19 январь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Шайтон тўшак устига чўп ташлаб қўяди

16:12 / 06.03.2018 16089 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1191. Абу Умомадан ривоят қилинади:

«Шайтон бирортангизнинг тўшагига уни аҳли тўшаб, тайёрлаб қўйганидан кейин келади ва унга чўпми, тошми ёки бирор нарсани унинг аҳлидан аччиғини чиқариш учун ташлаб қўяди.

Агар ўша нарсани топса, аҳлидан ғазабланмасин. Чунки бу шайтоннинг ишидир».

Шарҳ: Бир кишининг аёли, бола-чақаси, хизматчилари ўтириш учун тўшакларни тайёрлаб қўйган бўлса, шайтон унинг устига бирон нарса ташлаб қўяр экан. Чунки унинг мақсади уй аҳлини ўша киши билан жанжаллаштириб қўйишдир. Бирортангиз ўшандай халақит берадиган нарсани кўриб қолса, аччиқланмасин, аҳлидан ғазабланмасин, чунки бу шайтоннинг ишидир.

Кўриб турибмизки, оиланинг аҳиллиги, иноқлигини сақлаш учун улуғ бир одоб жорий қилинган экан. Аҳли аёл оила раҳбарининг ҳурмати учун ўтирадиган жой ­тайёрлаб қўйса, лекин шайтон туфайли кимнингдир эсидан чиқибми, ёш болалар ўйнаб келиб ташлаб кетибми, ўша жойда бирор кўнгилсиз нарса топилиб қолса, дарров бақириб-чақириб, жанжал кўтармасдан, хизматда турган ҳеч бир айбсиз кишиларга дашном бермасдан, балки сабр билан, буни шайтондан деб билиб, унинг васвасасига учмай, ундан устин келиш лозим экан.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Одоблар ҳазинаси китобидан)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳнинг гўзал исмлариАъроф сурасининг 180оятида .Аллоҳнинг гўзал исмлари бор, улар билан дуо қилинглар,, дейилган.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади давоми...

48425 23:37 / 03.05.2017
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам.Ушбу умматнинг охирида ер ютиш, бошқа ҳолга айлантириш ва тошбўрон қилиш бўлади,, давоми...

5314 00:14 / 02.12.2016
Бу мавзу қазои қадар ва банданинг амали мавзуига узвий боғлиқдир. Қадария ва мўътазилаларга ўхшаб банда ўз амалини ўзи халқ қилади, Аллоҳ таолонинг бу ишга дахли давоми...

7035 23:19 / 02.12.2016
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига муҳаббат қиламиз. Уларнинг бирорталарининг муҳаббатида ҳаддан ошмаймиз. Уларнинг бирортасидан давоми...

5239 23:00 / 02.12.2016