1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Қиёмат зилзиласи

18:48 / 15.02.2018 7755 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эй одамлар! Роббингиздан қўрқинг! Албатта, Соат (қиёмат) зилзиласи улкан нарсадир.

Ушбу ояти каримадаги хитоб барча одамларга қаратилгандир. Оятда ҳамма одамларни Аллоҳ таолодан қўрқишга, тақво қилишга чақириқ ўз аксини топгандир. Агар Аллоҳдан қўрқмайдиган бўлсалар, билиб қўйсинлар:

«Албатта, Соат (қиёмат) зилзиласи улкан нарсадир».

Яъни қиёмат бошланганидан дарак берувчи зилзила жуда даҳшатли, хавфли ҳодисадир. Ана ўшанда иймонсизлар, Аллоҳга тақво қилмаганлар нима бўлишини кўрадилар.

«Ҳаж» Уни кўрадиган Кунингизда, ҳар бир эмизувчи эмизаётган нарсасини унутар. Ҳар бир ҳомиладор ҳомиласини ташлар. Одамларни маст ҳолда кўрарсан. Ҳолбуки, улар маст эмас. Лекин Аллоҳнинг азоби шиддатлидир.

Яъни қиёмат зилзиласи рўй берган Кунда

«Ҳар бир эмизувчи эмизаётган нарсасини унутар».

Маълумки, она ўзи эмизаётган боласига жуда боғлиқ бўлади. Ухлаб қолган онани момақалдироқ уйғота олмаслиги мумкин, лекин боласининг инграши дарҳол уйғотади. Эмизувчи она ҳамма нарсани унутса унутади, аммо боласини унутмайди. Лекин қиёмат зилзиласи шу қадар даҳшатлики, ҳатто эмизувчи аёл ҳам боласини унутади. Битта-иккитаси эмас, балки ҳаммаси, ҳар бир эмизикли аёл эмизадиган боласини унутиб қўяди.

«Ҳар бир ҳомиладор ҳомиласини ташлар».

Бу ҳам ўша зилзиланинг даҳшатидан рўй беради. Ҳомиладорнинг ҳомиласи тушиб қолиши учун у ниҳоятда қаттиқ қўрқиши керак. Бундай қўрқув қиёмат зилзиласидан юзага келади. Ўша вақтда

«Одамларни маст ҳолда кўрарсан. Ҳолбуки, улар маст эмас».

Бу ҳолат ҳам ўша зилзиланинг ғоятда даҳшатли эканига далолат қилади. Қаттиқ қўрққан одамлар ҳеч нарса ичмасдан туриб ҳам, эс-ҳушларини йўқотиб, худди маст одамларга ўхшаб қолишади. Чунки

«…Аллоҳнинг азоби шиддатлидир».


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

(Тафсири ҳилол китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Замон ўтиши билан турли омиллар сабабли исломий тушунчаларга ҳар хил бузуқ фикрлар, бидъатхурофотлар аралашиб кетгани маълум.Ўша исломий тушунчалар ичида энг давоми...

15824 23:16 / 02.12.2016
Илоҳий китобларга иймон келтириш Ислом ақийдаси арконларидан биридир. Ушбу ақийдасиз ҳам иймонли бўлиш мумкин эмас. Илоҳий китобларга иймон келтиришнинг маъноси давоми...

4666 20:01 / 26.10.2018
islom.uz middot 010 Илм нима Аввал ҳам айтиб ўтилганидек, ақийда ўта ишончли илмга асосланган бўлиши керак. Хурофот, хаёл, илҳом, оддий шаклдаги илм билан исломий ақийда давоми...

8473 13:02 / 21.09.2020
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм..Аллоҳнинг мукаммал калималари, ndash қалбларнинг нури, кунларнинг шодлиги, бахтсаодат сурури, ҳидоят калити. Кимки унга боғланса, нажот давоми...

9797 20:50 / 16.09.2017