1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 193-оят

23:20 / 31.01.2018 3316 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ва улар билан то фитна бўлмайдиган бўлиб, дин Аллоҳники бўлгунича жанг қилинг. Агар тўхтасалар, золимлардан бошқаларга душманлик йўқ. Бақара 193. 

Бу оятларда келган «фитна» сўзининг маъноси аввал ҳам айтиб ўтилди. Яъни кишиларни диндан қайтариш, динга қарши ҳаракат қилиш фитнадир. У қатл этишдан ҳам ёмонроқдир. Ушбу ояти каримада мусулмонларни урушга киришга мажбур қиладиган сабаблар баён қилиниб, фитна бўлмаслиги учун ва дин Аллоҳга бўлиши учун, дейилмоқда.

«Ва улар билан то фитна бўлмайдиган бўлиб, дин Аллоҳники бўлгунича жанг қилинг».

Демак, мусулмонлар инсониятга ёмонликни раво кўриб, одамларни диндан қайтариб, уларга Аллоҳ берган яхшиликдан тўсадиганларга қарши урушга кирар эканлар.

«Агар тўхтасалар, золимлардан бошқаларга душманлик йўқ».

  Зулмдан, куфрдан қайтсалар, уларга душманлик йўқ. Аввал урушни кимлар билан қилиш, сўнг қайси маконда қилишнинг баёни келди. Ҳарам ҳудуди уруш қилиб бўлмайдиган макон экани айтилиб, у ерда ноилож қолгандагина урушиш мумкинлиги айтилди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Роббимиз, иккимизни Ўзингга мусулмон бўлганлардан қил ва зурриётимиздан ҳам Ўзингга мусулмон уммат қил, бизга ибодатларимизни кўрсат, тавбамизни қабул эт. давоми...

4914 17:00 / 25.11.2017
4. Фақат Сенгагина ибодат қиламиз ва фақат Сендангина ёрдам сўраймиз.Бизда .ибодат, деганда, фақат намоз ўқиш, рўза тутиш, зикр, Қуръон қироати каби нарсалар давоми...

4171 18:10 / 20.03.2017
Қачон унга .Аллоҳдан қўрққин,, ndash дейилса, кибру ҳавоси уни гуноҳга етаклар. Жаҳаннам унга етарлидир. У қандай ҳам ёмон ётоқ Бақара 206. У мунофиққа ваъзнасиҳат давоми...

2981 16:05 / 13.02.2018
Эй иймон келтирганлар Садақаларингизни миннат ва озор бериш билан, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмаса ҳам, молини одамлар кўриши учун нафақа қилганга давоми...

3707 13:48 / 19.04.2018